Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 11 » Ўзбекистонда энг намунали маҳалла аниқланди
15:39 Ўзбекистонда энг намунали маҳалла аниқланди |
“Туркистон” саройида “Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари”танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоатфонди республика бошқаруви томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган «Энг намуналифуқароларнинг ўзини ўз бошқариш органлари» республика танловининг туман, шаҳар босқичлари жорий йилнингиюнь-июль ойларида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар саралаш босқичлари августойида ўтказилди.
Юқори савияда ташкил этилган танловларда 10 мингга яқин фуқароларнинг ўзини ўзибошқариш органи иштирок этди. Якуний босқичда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳарбосқичларида ғолиб бўлган 14 фуқаролар йиғинининг фаоллари қатнашди. Танловда иштирок этган фуқаролар йиғинларининг ходимлари ўз тақдимоти, савол-жавобларорқали маҳаллаларда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, маънавий муҳит барқарорлигини ҳамдамиллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш,бандлик масаласини ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш борасидаги ишларни амалий мисолларёрдамида кенг очиб берди. Маҳаллалар фаолиятига оид фотоальбомлар, стендлар ва миллий ҳунармандлик ишларикўргазмалари ҳам намойиш этилди. Тошкент шаҳар Олмазортуманидаги “Аҳил” маҳалла фуқаролар йиғини (раиси А.Ваҳобов) биринчи ўринга лойиқ топилди. Иккинчи ўринниФарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги “Нурсух” қишлоқ фуқаролар йиғини (раиси А.Ўринбоев), учинчиўринни Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги “Қўртқи” маҳалла фуқаролар йиғини (раиси О.Зокиров)эгаллади. Тадбирда санъат усталари ва ёш ижрочиларнингконцерти намойиш этилди.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 717 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|