SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 16:09
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 25
Mexmonlar: 25
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 8 » Ўзбекистонда автомобиль эҳтиёт қисмларини қаердан сотиб олган маъқул?
03:01
Ўзбекистонда автомобиль эҳтиёт қисмларини қаердан сотиб олган маъқул?
Мен ўз автомобилимга керак бўладиган эҳтиёт қисмларни доим бозордан танлаб сотиб оламан. Айрим вақтларда кўп ўтмай у яна панд беришни бошлайди. Айтингчи, автомобил учун эҳтиёт қисмларни айнан қаердан харид қилган маъқул ва уни сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак?

Айнан ушбу савол билан бизга қаршилик ўқувчимиз Ш. Сатторов мурожаат қилди ва ушбу мавзу юзасидан кичик тадқиқот ўтказишни лозим топдик.
Албатта, ҳар бир ҳайдовчи учун “темир тулпори”га керак бўладиган эҳтиёт қисмлар борасида тўлиқ маълумотга эга бўлиш жуда муҳим масала. Бунда машинанинг янги ёки бир неча йил аввал ишлаб чиқарилганлигининг аҳамияти йўқ.
Деярли, барча русумдаги автомобиллар учун юртимиз бозорларида жойлашган махсус дўконлардан кенг турдаги эҳтиёт қисмларни топиш муаммо эмас. Бироқ энг яхшиси – эҳтиёт қисмларни етказиб берувчи расмий вакилликларни топиш.

“КАФОЛАТНИ КИМ БЕРАДИ?”

Козимжон Абдуллаев, мутахассис
Биринчидан, дилерлик дўконларида сизга автомобилингиз учун айнан керак бўлган оригинал маҳсулотларни таклиф қилишади. Тўғри, нархи бозордагидан қимматроқ бўлиши мумкин, аммо сиз кетган маблағингизга ачинмайсиз. Негаки, ушбу дўкондан харид қилинган эҳтиёт қисм узоқ вақт хизмат қилади. Иккинчидан, сотиб олган маҳсулотингизга кафолат берилади. Учинчидан эса, расмий дилерлар таклиф қилаётган эҳтиёт қисмлар уни ишлаб чиқарган заводда махсус синовдан ўтказилган ва сифат сертификатига эга бўлади.

Сардор Мўминов, ҳайдовчи
Ўз тажрибаларимдан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, ҳозир бозорларимизда Хитойда ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмлар ҳам анчагина. Улар нисбатан арзон, аммо афсуски, кўпинча сифат талабларига жавоб бера олмаяпти. Бунинг устига улар доим ҳам автомобилингизга мос келавермайди ёки янгисига алмаштиришимиз билан дарҳол ишдан чиқади.

ҚАДОҚДАГИ АЛДАМЧИ БИТИКЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Сотиб олинган деталь яширин цехларда эмас, айнан заводда тайёрланганига эътибор қаратинг. Чунки бугун маҳсулот ишлаб чиқарувчининг идишида қадоқланган бўлса-да, аслида эса қалбаки бўлиб чиқаётган ҳолатлар ҳам кўп кузатилмоқда. Ҳушёр бўлинг, диққат билан ташқи кўринишига разм солинг. Шунингдек, бозорларда аксарият ҳолларда оғзи очилган маҳсулотларни таклиф қилишади, қоида бўйича сотувчи сизнинг ҳузурингизда уни очиб, сифатини текшириб бериши керак. Маҳаллий маҳсулотларга ишонса бўлади, уларни сотиб олиб, пулингизни қисман тежаган бўласиз, чунки улар сизга узоқ вақт хизмат қилиб беради.

“ЧУМЧУҚ СЎЙСАЯМ ҚАССОБ СЎЙСИН”

Одилжон Каромов, автомобил таъмирчиси
Ўз автомобилингизда қайсидир қисмни алмаштириш вақти келди деб ҳисобласангиз, энг аввало моҳир ва малакали усталар билан маслаҳатлашинг ҳамда автомобилнинг йўриқномасини диққат билан ўқиб чиқишингизни тавсия қиламан. Афсуски, кўпинча бозордан автомобил тюнинги учун сотиб олинган нарсалар ҳам фойдаланиш муддати кам, арзон ва сифатсиз безаклар бўлиб чиқади. Статистик маълумотларга қараганда автоҳаваскорлар ўз автомобиллари учун кўпинча айнан шундай маҳсулотларни харид қиладилар. Малакасиз “усталар” томонидан ишлаб чиқарилган ва автонинг аэродинамикасини яхшилаш учун синовлардан ўтказилмаган турли осмалар, спойлерлар ёнилғининг ортиқча сарфланишига хизмат қилиши исботланган.

ХЎШ, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Биринчи навбатда, эҳтиёт қисмларни ҳарид қилиш пайтида эътиборли бўлинг. Аввал ишлатилган ва қайта “ҳаёт берилган” эҳтиёт қисмлар жуда кўп учрамоқда. Уларнинг умри қисқа, қайта тиклашни ҳам маромига етказа олишмаган. Ҳалокатга учраган автомобиллардан ечиб олинган эҳтиёт қисмлар учраб қолиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Бундай автомобилни тузатишнинг иложи йўқдир, аммо бўлакларга бўлиб сотса бўлади. Масалан, ёритиш чироқларининг лампаси. Улардан аввал фойдаланилгани билинмаслиги мумкин, аммо уларнинг ишлаш муддати янгисидан сезиларли даражада қисқа бўлади. Бундай маҳсулот энг керак пайтда панд бериб қолмаслигига ва йўл транспорт ҳодисасини келтириб чиқармаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Танлаган деталларингизни диққат билан кўздан кечириб чиқинг: улар зиён етказилмаган қадоқланган қутиларда бўлиши лозим. Албатта, энг яхшиси эса – харидни расмий дилерлардан амалга ошириш.
Категория: Texnogoliyalar | Просмотров: 1145 | | Теги: Ўзбекистонда автомобиль эҳтиёт қисм | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz