SHERLAR.BIZ Payshanba, 10.10.2024, 03:52
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 16 » Ўзбекистонда ҳарбий хизматга яроқли ёшлар сони 10 йилда салкам 15 фоизга кўпайди
21:24
Ўзбекистонда ҳарбий хизматга яроқли ёшлар сони 10 йилда салкам 15 фоизга кўпайди
Ўзбекистонда ҳарбий хизматга яроқли ёшлар сони 2003 йилги 67,6 фоизлик кўрсаткичдан 2012 йилда 82,5 фоизга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 15 март куни Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишидаги маърузасида маълум қилди. Маъруза матни ЎзА сайтида эълон қилинган.

Оқсарой қароргоҳида бўлиб ўтган йиғилиш Ўзбекистон Президенти раисилигида ўтди. ЎзАнинг ёзишича, Президент йиғилишда маъруза қилиб, Жамғарма фаолият кўрсатаётганига ўн йил тўлганини қайд этган, ўтган даврда бу борада амалга оширилган кенг кўламли ишлар, уларнинг аҳамияти ва амалий натижалари хусусида атрофлича фикр юритган.

Президентнинг таъкидлашича, 2003-2012 йилларда ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, Ўзбекистондаги болаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш болаларнинг жисмоний ривожланиши ва саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ўтган даврда ўқувчилар ўртасида ўткир респиратор вирусли инфекциялар, пневмония, бронхит, сколиоз билан касалланиш ҳолатлари сезиларли даражада камайган, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида болалар саломатлиги яхшиланиши кузатилмоқда.

«Яна бир муҳим натижа шундан иборатки, сўнгги ўн йилда 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида ўртача вазн кўрсаткичи 43 килограммдан 47 килограммга, қизлар ўртасида эса 44 килограммдан 48 килограммга ортгани кузатилмоқда. Болаларнинг бўйи эса ўғил болалар ўртасида ўртача 3 сантиметрга, қиз болалар ўртасида эса 2,9 сантиметрга ўсгани аниқланган. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда 92 фоиз ўғил-қизларимизнинг вазни ва бўйига доир кўрсаткичлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келади ва ўйлайманки, бу барчамизга катта мамнуният бағишлайди», – деди Президент.

«Айтиш керакки, бу кўрсаткичлар шунчаки оддий рақамлар эмас. Уларнинг замирида бизнинг мустақиллик йилларида юртимизда дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш борасида қилаётган қанча-қанча меҳнатларимиз, шу борада эришаётган улкан ютуқларимиз мужассамдир», – дея қўшимча қилди Ўзбекистон Президенти.

Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш Жамғармаси Ўзбекистон Президентининг 2002 йил октябрдаги Фармонига асосан ташкил этилган бўлиб, у халқаро ноҳукумат жамоат ташкилоти ҳисобланади. 2004 йил август ойида Ўзбекистон Президенти Жамғарма фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонни имзолаган.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 785 | | Рейтинг: 5.0/11
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz