Главная » 2014»Fevral»25 » Ўзбекистонда аёллар жонига қасд қилган икки нафар шахс умрбод озодликдан маҳрум этилди
10:14
Ўзбекистонда аёллар жонига қасд қилган икки нафар шахс умрбод озодликдан маҳрум этилди
Бир йил илгари катта шов-шувга сабаб бўлган 11 нафар аёлнинг ўлдирилиши билан боғлиқ суд жараёни тафсилотлари маълум бўлди. Бу ҳақда Kun.uz нашри 12news.uz’га асосланиб хабар бермоқда.
"2011-2012 йилларда икки нафар шахс Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳамда Қозоғистон ҳудудида жами 11 нафар аёлнинг жонига қасд қилган. Улар ўзларининг "Мersedes Benz 180-C” автомобилида киракаш қиёфасида юриб, ёлғиз аёлларни кимсасиз жойга олиб бориб зўрлаган, сўнг ўлдириб, уларга тегишли қимматбаҳо буюмларни ўзлаштирган”, – дейди Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Азизбек Назаров.
Прокуратура вакилининг маълум қилишича, ушбу жиноий иш юзасидан икки мингдан ортиқ шахс гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган, 500дан ортиқ Mercedes-Benz эгалари жиноятга алоқадорлик юзасидан текширилган, уяли алоқа операторларига қарашли 50 мингдан ортиқ рақам таҳлил қилинган.
Хабарда қўшимча қилинишича, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ва Ўзбекистон Олий суди қотиллик жиноятида айбланган Абдусеит Ўрманов ва Пўлат Пардалиевларни умрбод озодликдан маҳрум этган.