Главная » 2013»Sentyabir»8 » Ўзбекистонда 82,6% аҳоли марказлаштирилган сув таъминоти билан таъминланган
02:56
Ўзбекистонда 82,6% аҳоли марказлаштирилган сув таъминоти билан таъминланган
Биргина жорий йилда узунлиги 1503,6 километр бўлган сув тармоғи ишга туширилди, унинг 1357,5километри қишлоқ жойларига тўғри келади. 2012 йил 30 ноябрдаги ҳукуматнинг“Ўзбекистон Республикасининг 2013-2015 йилларга мўлжалланган сув таъминоти ва канализация тизимини комплекстарзда янада ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароригакўра, 2020 йилга қадар мамлакатимизнинг барча шаҳарлари аҳолисини марказлаштирилган сув таъминоти билан 100фоиз, қишлоқ аҳоли пунктларини 90 фоиз, шаҳарлар ҳамда оқова сув канализация тизимига эга шаҳар типидагиаҳоли пунктларининг 70 фоизини канализация хизмати билан таъминлаш кўзда тутилган. Сув таъминоти тизимини такомиллаштириш ва аҳолини сифатли ичимлик суви билантаъминлаш масаласини ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 ноябрдаги қарори билантасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Инвестиция дастурига ҳам киритилган. Навоий вилоятининг Конимех туманида сув қувурлари тармоғи узунлиги 24,5километр бўлган иккита “Дамхўжа-Конимех” сув объектини қуриш яқин истиқболдаги муҳим лойиҳалар сирасигакиради. Ушбу инвестиция лойиҳасининг қиймати 7,2 миллиард сўм ва айни пайтгача унинг 5,2 миллиард сўмиўзлаштирилди. Бугунги кунда объект деярли қуриб битказилган. Яқин кунларда Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган бошқа инвестициялойиҳаси ниҳоясига етказилади. Қиймати 3,7 миллиард сўм бўлган ушбу лойиҳа Конимех тумани маркази аҳолисинисифатли ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 38 километр сув қувури тармоғини модернизация қилишгақаратилган.