Статистика |
Hozirda saytda: 34 Mexmonlar: 34 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 2 » Ўзбекистонда 100 ёшдан ошганларнинг кўпи Фарғонада яшайди
22:44 Ўзбекистонда 100 ёшдан ошганларнинг кўпи Фарғонада яшайди |
Бугун Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида бир асрдан зиёд умрни кўраётган кексалар сони икки юздан ортиқни ташкил этади. Аҳоли зич жойлашган ушбу ҳудудда ҳар бир қарияга чексиз ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади. Зеро, бундай бобо ва момолар ўзларининг узоқ ва хайрли умрлари давомида ҳалол меҳнатлари ва қилган яхшиликлари, савоб ишлари билан одамлар қалбидан чуқур жой олишган, меҳр-муҳаббатга сазовор бўлишган. Бугун вилоятда дуогўй, ёши улуғ бу қарияларга доимий тиббий парвариш кўрсатилади, моддий ва маънавий қўллаб-қувватланади. Яқин орада улардан бирорталари Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилса ажаб эмас. Бувайда туманида истиқомат қилувчи 117 ёшли Хувайда Умарова – вилоятдаги энг кекса момо. Қарийб 100 кишилик оиланинг "қиролича”си бўлмиш момонинг юзларидан файз ва нур таралади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Тўрткўл шаҳри яшовчиси Тўти Юсупова (суратда) бу йил 1 июль куни 133 ёшни қаршилайди. Дунёдаги энг ёши улуғ Тўти ая 1940 йилда ўз умр йўлдошини йўқотган. Ҳозир унинг қизи 100 ёшда. Бироқ, афсуски, негадир Тўти аяни ҳали ҳам Гиннеснинг Рекордлар китобига киритишмаган. Бу аянинг яқинларида ва маҳаллий маъмуриятда норозилик туғдирмоқда.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 619 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|