4 феврал куни Ўзбекистон жанубидаги қаҳратон совуқ ҳаво 42 йил аввалги рекорд совуқ ҳароратни ҳам ортда қолдирди, бу ҳақда 12uz.com хабар берди.
1972 йил Термизда 17,5° совуқ қайд этилган бўлса, кеча бу ерда эрталаб метеорологлар энг паст ҳароратни 21,7° совуқни қайд этишди.
Ўзгидрометнинг маълумотларига кўра, 4-10 феврал куни Ўзбекистон бўйлаб қақшатқич совуқ сақланиб қолади ҳамда меъёрдан 10-15° паст бўлади.
4 феврал куни кундузи максимал ҳаво ҳарорат: Нукусда, Жиззахда 11° совуқ, Қарши 10°, Тошкент, Урганч, Бухоро, Навоий, Самарқандда 9°, Гулистон, Андижон, Фарғонада 8°, Термиз, Наманган 7° совуқ қайд этилди. 5 феврал куни кечаси энг паст ҳарорат: Гулистон, Қарши 21° совуқ, Тошкент, Нукус 20°, Самарқанд 19°, Урганч, Наманган 18°, Бухоро 17°, Термиз 16°, Навоий 15°, Жиззах, Фарғона 14°, Андижон 12° совуқ қайд этилди.
|