Главная » 2013»Avgust»1 » Ўзбекистон ўзининг миллий антидопинг марказига эга бўлади
00:44
Ўзбекистон ўзининг миллий антидопинг марказига эга бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 3 июлдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси ҳузурида Спорт тиббиёти республика илмий-амалий маркази ташкил этиладиган бўлди.
Марказ нафақат спортчиларни тиббий-биологик ва тиббий психологик тайёрловчи, спорт тиббиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб борувчи ихтисослашган бош тиббиёт муассасаси балки, миллий антидопинг хизмати вазифасини бажариши керак.
Марказнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
Спорт тиббиётида илмий тадқиқотларни олиб бориш, диагностика стандартларини ишлаб чиқаиш ва жорий этиш, спортчиларнинг функционал ҳолатини коррекция қилиш;
Дори воситалари, овқатланиш режимива рационининг спортчиларнингфизиологик ҳолатига таъсирини ўрганиш;
Антидопинг назорати самарали тизимини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш ва бошқалар.
Ҳужжатга мувофиқ, Миллий олимпиа қўмитаси ҳузуридаги Спорт тиббиёти республика илмий-амалий марказининг бошқарув персонали кўпи билан 19 кишидан иборат тузилмаси ишлаб чиқилди.
2016 йилнинг 1 январигача марказ биносини қуриш учун республикага олиб кириладиган ва ўзимизда ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш моллари ва конструкциялар божхона тўловларидан озод қилинади. Бундан ташқари тиббиёт инвентарлари ва ускуналари, эҳтиёт қисмлар ҳам имтиёзли равишда келтирилади.