Статистика |
Hozirda saytda: 4 Mexmonlar: 4 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 20 » Ўзбекистон ва Россия 4та ҳужжатни имзолади
01:03 Ўзбекистон ва Россия 4та ҳужжатни имзолади |
Аввал хабар бериб ўтганимиздек Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 14 апрель куни Москвага расмий ташриф буюрди.
15 апрел куни икки давлат раҳбарлари музокаралар олиб бордилар. Владимир Путин Давлатимиз раҳбарини ташриф билан қутлар экан, томонлар мунтазам равишда яқин алоқада экани ва Россия Ўзбекистонни минтақадаги ўзининг асосий шериги деб билишини таъкидлади.
"Биз Ўзбекистоннинг аввалгидек биринчи рақамли савдо-иқтисодий шериги бўлиб қолаётганимиздан ҳурсандмиз. Ўз навбатида Ўзбекистоннинг Россиядаги савдо улуши ҳам мунтазам ўсиб бормоқда. Айтиш керакки, шу йилнинг биринчи чорагида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 20 фоизга ўсди", деди Путин. Россия раҳбари ўз сўзида Россия компанияларининг Ўзбекистонда фаол иш олиб бораётгани, ўз навбатида Россияда ҳам кўплаб ўзбек компаниялари фаолият олиб бораётганини қайд этиб ўтди.
"Биз турли халқаро ташкилотларда фаол ҳамкорлик қиламиз ва бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз. Бунинг учун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа ҳамкасбларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Биз сизни кўришдан мамнунмиз, Ҳуш келибсиз!", - деди Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга юзланган Владимир Путин.
Ўзаро мулоқот чоғида икитомонлама ҳамкорликка оид масалалар, шунингдек дунё сиёсий саҳнидаги масалалар муҳокама қилинди, деб ёзади Россия Президенти матбуот хизмати.
Музокаралар якунида президентлар Ислом Каримов ва Владимир Путин иштирокида ҳамкорликка оид тўртта хужжат имзоланди. Булар:
- 2013-2017 йилларда Россия Федерацияси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида иқтисодий ҳамкорлик қилиш дастури;
- 2013-2015 йилларда Россия Федерацияси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида маданий-гуманитар ва илмий-техникавий соҳаларда ҳамкорлик қилиш дастури;
- Россия Федерацияси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида инвестицияларни кенгайтириш ва биргаликда ҳимоя қилиш тўғрисида Келишув;
- Россия Федерацияси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида реадмиссия тўғрисидаги Келишув ва мазкур келишувни амалга ошириш тартиби тўғрисида Ижроия битим.
Бундан ташқари мазкур ташрифга тайёргарлик кўриш доирасида (11-12 апрел кунлари) яна қатор хужжатлар имзоланган.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 803 |
| Рейтинг: 5.0/8 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|