SHERLAR.BIZ Payshanba, 26.12.2024, 17:50
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2012 » Noyabr » 4 » Ўзбекистон U-19 Вьетнам устидан йирик ғалабага эришди
23:59
Ўзбекистон U-19 Вьетнам устидан йирик ғалабага эришди
БААнинг
Рас ал-Хайм шаҳрида
19 ёшгача бўлган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати "С” гуруҳидан ўрин олган иккинчи учрашув ўз ниҳоясига етди. Вьетнам жамоасига қарши майдонга тушган ўзбекистонлик ёшлар 4:0 ҳисобида ишончли тарзда ғалабага эришди. Ўйиннинг бошида вакилларимизда бир оз ҳаяжон сезилиб турди. Улар нафақат ҳужум уюштиришда, балки ўзаро тўп оширишларда ҳам кўплаб хатоларга йўл қўя бошлашди. Вьетнам эса қарши ҳужумларда ниҳоятда хавфли ҳаракат қилди. Ҳаттоки, бир вазиятда вьетнамлик футболчининг жарима майдончамизга ёриб кириб берган зарбаси Асилбек Омонов қўриқлаётган дарвоза устунининг шундоққина ёнгинасидан ўтиб кетди. Аммо бу Вьетнам терма жамоасининг биринчи бўлимдаги ягона хавфли вазияти бўлиб қолди. Кейинчалик
футболчиларимиз аста-секин ўзларига келиб, ташаббусни ўз қўлларига ола бошлашди. 28-дақиқада Жамшид Искандаровнинг ҳаволатиб берган пасидан сўнг Максимилиан Фомин боши билан зарба йўллаб, ҳисобни очди. Голдан сўнг вакилларимиз анча эркин ҳаракт қила бошлашди. Вьетнам терма жамоаси эса бу вазиятда энг нотўғри йўлни танлади. Жамоа бутунлай ҳимояга бекиниб олди. Ўзбекистонлик футболчилар бу ҳимояни ёриб ўтишда бир оз қийинчиликларга дуч келишди. Шундай бўлса-да, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Тоҳир Шамситдиновнинг ўнг қанотдан оширб берган тўпини Игорь Сергеев боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Иккинчи бўлим тўлиқ Ўзбекистон терма жамоаси ташаббуси остида ўтди. Ёшларимиз Вьетнам терма жамоасини деярли жарима майдончаси ичига қамаб ташлашди. Аммо вазиятлар яратишда устунлик қилдик деб айтиш қийин. Кўп ҳолларда вьетнамлик ҳимоячилар ҳужумларни ярмидаёқ тўхтатиб қўйишга муваффақ бўлишди. Бу борада улар анча қўпол ҳаракат қилишганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. 72-дақиқага келиб Вьетнам кутилмаганда қарши ҳужумда жуда ҳам хавфли вазият юзага келтирди. Ўнга қанотдан жарима майдончамизга кириб келган ҳужумчи тўпни шерикларига ошириб берди. Ҳимоячиларимиз яхши ҳаракат қилиб, тўпни узоқлаштиришди. Иккинчи темпда йўлланган кучли зарбани дарвозабонимиз қайтаришга муваффақ бўлди. Бу вазият вакилларимизга огоҳлик қўнғироғи бўлиб янгради. Терма жамоамиз аъзолари ҳимояда ҳушёрроқ ҳаракат қила бошлашди. 79-дақиқага келиб Аббос Махсталиевнинг
фаоллигидан сўнг Игорь Сергеев яна бир тўп киритиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда эса Тимур Ҳакимов ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Осиё чемпионати U-19, "С” гуруҳи Ўзбекистон U-19 – Вьетнам U-19 4:0 Голлар: М. Фомин (28), И. Сергеев (45+1, 79), Т. Ҳакимов
(90+1). Ўзбекистон U-19: Асилбек Омонов, Тоҳиржон Шамсиддинов (Ж. Мирабдуллаев, 81), Сардор Раҳмонов, Бобурбек Йўлдошев (С. Собирхўжаев, 51), Максимилиан Фомин, Аббос Махситалиев, Владимир Козак (с), Жаҳонгир Абдумўминов (Т. Ҳакимов, 65), Жамшид Искандаров, Абдулазиз Юсупов, Игорь Сергеев. Вьетнам U-19: Нгуен Тхан, Дао Дуй, Кю Нгок, Хо Си, Дуонг Минг, Данг Анг, Во Хай, Нгуйен Ван, Ли Ван, Цао Хуан.
Бош ҳакам: Минору Тожо (Япония).
Прикрепления: Rasmi batafsil ko'rish 1
Просмотров: 1729 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 5
BLaCKsTaR05.11.2012 00:06
Bek_akan05.11.2012 00:09
Sayt_Malikasi05.11.2012 01:38
IFTIXOR_BEK07.11.2012 00:11
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Noyabr 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz