Главная » 2012»Noyabr»2 » Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Рас ал- Хаймага етиб келди
10:34
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Рас ал- Хаймага етиб келди
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 1 ноябрь куни Рас ал-Хайма шаҳрига етиб келди. Эслатиб ўтиш жоиз, айнан Рас ал-Хайма ҳамда Фужайра шаҳарлари 3-17 ноябрь кунлари U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини қабул қилади. Бирлашган Араб Амирликларига 29 октябрь куни ташриф буюрган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси уч кун давомида Дубай шаҳрида машғулотлар ўтказди ва шундан сўнг Форс Кўрфази қирғоғида жойлашган Рас ал-Хайма шаҳрига етиб борди. Рас ал-Хайма шаҳрига етиб келган Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси «Mangrove Hotel» меҳмонхонасига жойлашди. Мазкур меҳмонхонада Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган терма жамоалар - Вьетнам, Иордания ҳамда КХДР терма жамоалари, шунингдек «А» гуруҳидан ўрин олган терма жамоалар - БАА, Япониия, Эрон ҳамда Кувайт терма жамоалари ҳам ушбу меҳмохонада истиқомат қилишади. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон терма жамоаси делегацияисини ташкилий қўмитанинг бир қатор расмийлари қаторида, Эрон ёшлар терма жамоаси делегацияси ҳам жуда илиқ тарзда кутиб олди. Ўзбекистон ҳамда Эрон ёшлар терма жамоалари бир неча маротаба ўзаро расмий ҳамда ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишган ва бу орада ҳар иккала терма жамоа футболчилари ҳамда мураббийлари ўртасида ўзаро дўстлик алоқалари йўлга қўйилганлиги сир эмас. Қўшимча ўрнида шуни айтиш лозим, Осиё чепионатининг расмий қисми 2 ноябрь куни бошланади. Шу куни, дастлаб барча терма жамоа менежерлари иштирокида учрашув бўлиб ўтади. Шундан сўнг барча 16 терма жамоа бош мураббийлари ўртасидаги матбуот анжумани бўлиб ўтиши кўзда тутилган. «С» гуруҳидан ўрин олган терма жамоалар бош мураббийлари ўртасидаги матбуот анжумани маҳаллий вақт билан 11:00да бошланади. Эслатиб ўтамиз, U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 3 ноябрь куни бошланади. Турнирнинг очилиш учрашуви эса БАА ҳамда Кувайт терма жамолари ўртасида бўлиб ўтади. «Emirates Stadium» стадионида бўлиб ўтадиган очилиш учрашуви Тошкент вақти билан 18:00да бўлиб ўтади.