Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 3 » Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар йиғиш бўйича Осиёда 6-ўринда
01:52 Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар йиғиш бўйича Осиёда 6-ўринда |
ЖЧ-2014 саралаш доирасида миллий терма жамоамизнинг ҳар бир ўйинига ўртача 23 549 томошабин ташриф буюрган.Uzfootball сайти твиттердаги расмий саҳифаси орқали Ўзбекистон миллий терма жамоаси (МТЖ) ва Осиёдаги бошқа жамоалар мухлисларининг ЖЧ-2014 саралаш ўйинларига ташрифи статистикасини тузиб чиқди. 26 март куни янги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган ва чиптаси анқонинг уруғи бўлган Ўзбекистон-Ливан ўйинини 31197 томошабин кўрибди. Бу МТЖ учун ЖЧ-2014 саралаш ўйинларидаги 5-кўрсаткич холос.
ЖЧ-2014 саралашида Ўзбекистон МТЖ иштирокида энг кўп томошабин тушган ўйинлар: Эрон-Ўзбекистон (43700); Япония - Ўзбекистон (42720); Ўзбекистон - Жанубий Корея (33000); Ўзбекистон - Япония (32000).
ЖЧ-2014 саралаш мусобақасида энг кўп томошабин тушган ўйинлар: Эрон-Қатар (100 000); Эрон - Жанубий Корея (99 885); Малайзия-Сингапур (90 000).
ЖЧ-2014 саралашида энг кам томошабин тушган ўйинлар: Макао-Вьетнам (500); Ироқ-Сингапур (950); Гонгконг-Саудия Арабистони(1402); Яман-Ироқ (1500).
Ўзбекистон МТЖ ўйинларига жами 329 684 томошабин тушган, ўртача ҳисобда хар бир ўйинга 23 549 томошабин. Бу Осиёда 6-кўрсаткич.
Ҳар бир ўйинига энг кўп томошабин тушиш бўйича Осиёда етакчилар: 1. Япония (43415); 2. Эрон (41308); 3. Ж.Корея (35796); 4. Уммон (26357); 5. Қатар (24950).
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 551 |
| Рейтинг: 5.0/6 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|