SHERLAR.BIZ Shanba, 27.04.2024, 02:36
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 11 » Ўзбекистон терма жамоаси билан боғлиқ 10 та ғалати факт
15:30
Ўзбекистон терма жамоаси билан боғлиқ 10 та ғалати факт
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиганЖаҳон чемпионатига чиқа олмади. Футболчиларимиз Осиё қитъаси плей-офф босқичида Иордания терма жамоасигаикки ўйин натижасига кўра, мағлубиятга учраб, мундиал учун курашни тўхтатишди. Бироқ, ҳозир ушбу ўйин ҳақидаэмас, балки терма жамоамизнинг тўғри-тўғри йўлланмани қўлга кирита олмаганидан кейин юз берган ғалати ёкибизга шундай туюлган баъзи ҳолатларни ёдга олиб ўтамиз. 1. Саралаш босқичи гуруҳ учрашувлари охирига келиб кўпроқ очко ва имкон қадар яхшироқ тўпларнисбатига зор бўлган Эрон терма жамоаси ўз майдонида Ливан термасини йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.Бунгача рақибларига жиддий қаршилик кўрсатиб келган ливанлик футболчилар шу куни гўёки мезбон қаршисидабутунлай ожиз қолгандилар. Ғалати...
2. Саралаш босқичи гуруҳ учрашувинингсўнгги тури олдидан Эрон ва Корея терма жамоалари бош мураббийлари бир-бирининг номига кескин фикрларнибилдириб, атрофдагиларга ўзларини ашаддий рақибдай кўрсатишга уринишди. Бироқ ўйин арафасида Карлуш Кейрушўтган гапларга эътибор бермасликни ва улар ҳазил эканини таъкидлаб ўтди. Ўйинда эса Эрон терма жамоасиҳимояда ўйнаб 1:0 ҳисобида Кореяни сафарда мағлубиятга учратди. Ғалати...
3. Гуруҳнинг сўнгги учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Қатарни қабул қилди. Қатар Тошкентга асосийҳужумчиларисиз ташриф буюрди. Йирик ҳисобда ғалаба қозониши керак бўлган Ўзбекистон эса ўйинда биринчибўлиб тўп ўтказиб юборди. Бироқ, иккинчи бўлимда вазият бутунлай ўзгариб кетди. Рақиб дарвозасига йўл топаолмаётган футболчиларимиз кетма-кет 5та гол уриб ғалабани тантана қилишди. Ғалати... 4. Плей-офф ўйинлари олдидан Туркия миллий терма жамоси Тошкентга таклиф қилинди. Ушбу ўйинИорданияга қарши тайёргарлик вазифасини ўташи лозим эди. Бироқ сўнгги паллада Туркия футбол федерациясиўйиннинг бекор қилинганини эълон қилди. Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ахборот хизмати эса“ташаббус” Ўзбекистон футбол федерациясидан чиққанини маълум қилди. ЎФФ эса нима учун бундай йўл тутганисабабини тушунтирмади. Ғалати...
5. Туркия билан ўйин белгиланган кундаМиржалол Қосимов терма жамоа футболчилари билан машғулот ўтказди, лекин йиғинга Иорданияга қарши майдонгатушиши керак бўлган бирорта ҳам легионер футболчи таклиф қилинмади. Терма жамоа ЎФФ ваъда қилган бошқа рақиббилан эмас, балки ўзаро иккига бўлиниб ўйин ўтказди. Ғалати...
6. Иорданиябилан ўйин яқинлашганда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий ўйинчиларидан айримлари сафдан чиққанихақидаги хабарлар тарқала бошлади. Даставвал Игнатий Нестеров, кейинчалик Азиз Ҳайдаровнинг майдонгатушмаслиги маълум бўлди. Александр Гейнрих эса умуман чақирилмади. Ғалати... 7. Аммандаги учрашувга бир кун қолганда етиб борган Ўзбекистон терма жамоасининг ўйиндаИорданиядан устунлиги яққол кўриниб қолди. Бироқ, шу куни тўп билан деярли муомала қилолмаган мезбонфутболчилари биттагина ҳужумни голга айлантиришди, вакилларимиз эса ўнлаб хавфли зарбаларнинг фақатбиттасини дарвозага жойлашга муваффақ бўлишди. Ғалати...
8. Бизникиларданфарқли ўлароқ, иорданиялик футболчилар Тошкентга анча эрта ташриф буюришди. Бош мураббий Ҳуссам Ҳассан ўйинолдидан ўтказилган матбуот анжуманида “Биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборсак ҳам, бизда гол уриш учун имкониятбўлади” деб айтди. Эътиборли томони, воқеалар ривожи ўйин айнан мураббий айтгандай кўриниш олди. ЎйиндаЎзбекистон биринчи бўлиб гол урди, Иордания ҳисобни тенглаштирди. Ғалати... 9. Тошкентдаги ўйин бошида Ўзбекистон ҳисобни очишга эришди ва афтидан шу куни йирик ҳисобдағалаба қозонадигандай эди. Лекин кейинчалик ҳужумларимиз сусая бошлади, Ўзбекистон рақибга тўп биланмуомала қилиш ва ҳатто ҳужум қилишга имконият яратиб берди. Бунинг натижасида ўз дарвозасидан гол ҳам олибчиқди. Миржалол Қосимов шу куни битта ҳужумчи билан ўйнашни маъқул кўрди ва тажрибали Бақоев ўрнига эндигина20 ёшни қаршилаган Игорь Сергеевга ишонч билдирди. Ғалати...
10. Ўйиннинг асосий вақўшимча бўлимларида ҳисоб ўзгармади ва навбат пеналтилар сериясига келди. 10-зарбага гал келганда, АнзурИсмоилов аввалига тўпнинг ёнига боришни истамагандек туюлди ва Копадзенинг дарбозабон Муродга юзланганигагувоҳ бўлдик. Лекин оҳир-оқибат жамоадошларининг чорлови билан пеналтини амалга оширган Анзур уни голгаайлантира олмади ва Ўзбекистон шу тариқа ЖЧ-2014 учун курашни тўхтатди. Ғалати... Биз юқоридаги ҳолатларни келтириб, кимгадир ниманидир исботламоқчи эмасмиз. Шунчаки миллийтерма жамоамизга бўлган шу қадар кучли ҳурмат ва унинг ютуғига илҳақ бўлганимиз учун ҳам бугун кўзимизгаоддий нарсалар ҳам ҒАЛАТИ туюлаётган бўлиши мумкин. Бироқ бундан энди фойда йўқ, шоир айтганидек“чидаймиз-да, бу захматлар ўткинчидир”. Шу ўринда терма жамоамиз футболчилари ва мутасаддиларга барчасиучун ташаккур изҳор этамиз.
Бахтиёр Иноғомов
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 655 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz