SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.12.2024, 09:15
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 19
Mexmonlar: 19
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Avgust » 22 » Ўзбекистон сувнинг “одилона” тақсимланишини талаб қилди
09:37
Ўзбекистон сувнинг “одилона” тақсимланишини талаб қилди
Ўзбекистон делегацияси Душанбеда ўтаётган халқаро конференцияда яна бир бор Марказий Осиё давлатларини дарёлар сувини одилона тақсимлашга чақирди.

“Сув бўйича трансчегаравий ҳамкорлик халқаро сув ҳуқуқлари принципларига асосланган бўлиши, трансчегаравий сув ресурсларидан адолатли ва оқилона фойдаланилиши лозим ва ҳеч кимнинг атроф-муҳитга, дарёларнинг қуйи оқимида яшовчи аҳолига зарар етказишга ҳаққи йўқ.”

Душанбеда ўтаётган Сув ҳамкорлиги бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияда сўзга чиққан Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Шавкат Ҳамроев ана шундай баёнот қилди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари трансчегаравий ҳудудларда яшаётган бошқа давлатларда сув тақсимоти қандай йўлга қўйилган бўлса, Марказий Осиё давлатларида бу тажриба қўлланилиши керак, деган таклифни илгари сурди.

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув ресурслари баланси бошқармаси бошлиғи Шариф Қўчқоровнинг Озодликка айтишича, Ўзбекистон томони трансчегаравий дарёлар суви халқаро нормалар асосида фойдаланиши лозим, деган позицияда собитдир:

- Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон минтақадаги дарёларнинг қуйи қисмида жойлашган. Шунинг учун ҳам биз трансчегаравий дарёлар асосан суғоришга, ичимлик сув эҳтиёжларига ва экогология нормаларига қаратилган ирригация режимида ишлаши керак деган позицияда турамиз, деди Шариф Қўчқоров.

Бироқ, конференцияда сўзлаган Қирғизистон Бош вазири Жанторо Сотиболдиев қўшни давлатларнинг эътирозига қарамасдан, Қирғизистон барибир ўз дарёларида ГЭСларни қуради, дея баён қилди.

Жанторо Сотиболдиев нефт ва газ захиралари бўлмаган Қирғизистон сувни стратегик захира деб ҳисоблашини таъкидлади. Қирғизистон электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ҳаракат қилишда давом этади, деди у.

Қозоғистоннинг Тожикистондаги элчиси Оғобой Смагуловнинг Озодликка айтишича, минтақада сувдан адолатли ва оқилона фойдаланиш учун консорциум ташкил қилиш керак.

“Қозоғистон илгари ҳам минтақада сувдан фойдаланиш консорциуми таъсис қилиш ташаббуси билан чиққан эди. Бу ташкилот сувдан адолатли ва оқилона фойдаланишни йўлга қўйган бўлар эди. Ҳозир бу консорциумнинг концепцияси ва ҳужжатлари ҳам тайёрланган. Бироқ, шу пайтгача бу таъсис этилмади ва биз ҳозир ҳам шу позициямизда турамиз”, деди Оғобой Смагулов.

Тожикистондаги “Роғун”, Қирғизистондаги “Қамбарота” ГЭСлари лойиҳаси юзасидан Ўзбекистоннинг Тожикистон ва Қирғизистон билан ихтилофлари кўп йилдан буён давом этиб келади.

Ўзбекистон ҳукуматининг даъво қилишича, Роғун омборини сувга тўлдириш жараёнида дарёнинг қуйи минтақаларида жойлашган мамлакатлар саккиз йилгача сувсиз қолиши мумкин.

Бироқ Тожикистон ва Қирғизистон улкан ГЭСларнинг қурилиши Ўзбекистонни сувсиз қолдирмайди, дея таъкидлаб келади. Улар, шунингдек, эҳтимолий зилзила оқибатлари ҳақидаги хавотирларни ҳам инкор қилади.

Халқаро мутахассислар эса минтақадаги давлатларнинг хавотир ва даъволарини обдон ўрганиб чиқиш ва бу каби улкан лойиҳаларнинг келажакда қандай оқибатларга етаклашини холисона тадқиқ этиш лозимлигини айтиб келишади.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 653 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz