Статистика |
Hozirda saytda: 3 Mexmonlar: 3 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 11 » Ўзбекистон Россияга автомобил экспортини оширди
22:56 Ўзбекистон Россияга автомобил экспортини оширди |
Шу йилнинг биринчи чорагида "GM Uzbekistan" ЁАЖ қўшма корхонаси томонидан Россияга автомобил экспорт қилиш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13% ўсди ва 15 898 донани ташкил қилди. Ўтган йили ушбу кўрсаткич 14 092 донани ташкил қилган эди.
Европа бизнес уюшмаси автоишлабчиқарувчилар қўмитасининг маълумотларига қараганда, 2013 йилнинг январ-март ойларида Nexia русумли автомобил экспорти ҳажми 11% (9 345) ҳамда Matiz - 16% (6 553) ўсган.
2012 йил давомида Ўзбекистон Россияга 88 232 дона автомобил экспорт қилган. Шулардан 55 034 Nexia ва 33 198 донаси Matiz автомобилларидир.
Расмий маълумотларга қараганда, "GM Uzbekistan" ЁАЖ ҚК автомобил ишлаб чиқариши 2012 йилда 2011 йилга нисбатан 6,4% ўсган ва 235, 518 минг донани ташкил қилган.
Хусусан, Nexia русумли автомобилни ишлаб чиқариш ҳажми 83 573 дона (минус 3%), Matiz — 55 443 дона (минус 4%), Spark — 33 027 дона (+14%), Lacetti — 25 448 дона (+ 6,5%), Damas — 24 597 дона (+ 21,8%), Captiva — 4 633 дона (+2,7 раза), Malibu — 2 663 дона (йиғиш ўтган йилнинг мартида бошланган), Cobalt — 5 562 дона (йиғиш ўтган йилнинг сентябрида бошланган)ни ташкил қилган.
|
Категория: Texnogoliyalar |
Просмотров: 682 |
| Рейтинг: 5.0/5 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|