Главная » 2013»May»2 » Ўзбекистон Қозоғистон автомобиль бозорида иккинчи ўринга чиқиб олди
01:40
Ўзбекистон Қозоғистон автомобиль бозорида иккинчи ўринга чиқиб олди
Қозоғистон автомобил бозоридаги Ўзбекистоннинг улуши 2013 йилнинг биринчи чорагида 9,35 фоизни ташкил этди. UzDaily’нинг Қозоғистон Автобизнес уюшмаси маълумотлариг асосланиб тарқатган хабарига кўра, бу 2012 йилнинг январь-март ойларидаги кўрсаткичдан 3,88 фоизга кўп.
Уюшма маълумотларига кўра, GM Uzbekistan 2013 йилнинг биринчи чорагида 2 минг 533 дона автомобил сотган. 2012 йилнинг худди шу даврида эса компания 828 дона автомобил сотишга муваффақ бўлганди.
2013 йилнинг январь-март ойларида GM Uzbekistan Қозоғистонда сотилган автомобиллар сони бўйича, Жанубий Кореянинг KIA брендини ортда қолдиргани ҳолда (2 минг 298 дона сотилган) иккинчи ўринни эгаллаган. Биринчи ўринда эса, 10 минг 57 дона автомобил сотишга муваффақ бўлган Lada бренди бормоқда.
Қўшимча сифатида, GM Uzbekistan 2013 йилнинг февралида Қозозистон автмобил бозорида 632 дона Nexia (2012 йилда эса бу кўрсаткич 167 донага тенг эди), 206 дона Matiz (2012 йилда 90 дона) сотишга муваффақ бўлган.