Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 11 » Ўзбекистон миллий терма жамоси ЖЧ-2014 саралаш баҳсларидаги иштирокини якунлади
10:18 Ўзбекистон миллий терма жамоси ЖЧ-2014 саралаш баҳсларидаги иштирокини якунлади |
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш плей-офф жавоб ўйинида Иордания миллийтерма жамоасига пенальтилар сериясида мағлуб бўлди ва саралаш кампаниясидаги юришини тўхтатди.
Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдани«Пахтакор» стадионида кечган драматик учрашувда Иордания терма жамоасига пенальтилар сериясида умумийҳисобда 8:9 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақти Аммандақайд этилган ҳисобида якунига етди - 1:1. Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Анзур Исмоилов иорданияликлардарвозасини ишғол этиб, Ўзбекистон терма жамоасини олдинга олиб чиққан эди. Биринчи бўлим якунига етишига 2дақиқа қолганда меҳмонлар ҳимоячиси Саид Муржан узоқ масофадан зарба йўллаб Мурод Зуҳуров дарвозасиниишғол этди.
Иккинчи бўлимда ҳам, қўшимча икки бўлимда ҳам ҳисоб ўзгармади вағолибни пенальтилар сериясида аниқлашга тўғри келди. Лотореялар баҳси ҳисобланганпенальтилар сериясида омад Иордания терма жамоаси футболчилари томонида бўлди. Ўзбекистон миллий термажамоасидан Одил Аҳмедов ҳамда Анзур Исмоиловлар пенальтини аниқ амалга ошира олмадилар. Пенальтиларсериясидаги умумий ҳисоб эса - 8:9. Шу тариқа, қитъалараро плей-офф босқичида ҲуссамҲассан бошчилигидаги Иордания терма жамоаси ўйнайдиган бўлди. ЖЧ-2014 САРАЛАШ. ОСИЁ,ПЛЕЙ-ОФФ ЖАВОБ УЧРАШУВИ ЎЗБЕКИСТОН - ИОРДАНИЯ — 1:1. Пенальтилар серияси — 8:9 Дастлабки ўйин: 1:1
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 531 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|