Главная » 2014»Mart»19 » Ўзбекистон Миллий боғида Наврўз байрами тантаналари бошланди
18:12
Ўзбекистон Миллий боғида Наврўз байрами тантаналари бошланди
19 март куни Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган Наврўз байрами тантаналари бошланди. Байрам тантаналарининг очилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади ва халқимизни Наврўз айёми билан муборакбод этди.
Байрамона безатилган боғ ҳудудига сенаторлар ва депутатлар, ҳукумат аъзолари, фан, маданият, санъат, спорт намояндалари, тадбиркорлар, муҳтарам отахону онахонлар, турли соҳаларда меҳнат қилаётган юртдошлар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналарининг вакиллари ташриф буюрди.
Бу йил боғ ҳудуди ўзгача руҳда безатилган бўлиб, саҳна атрофида дошқозонларда сумалак ва бошқа миллий таомлар ҳам тайёрланмоқда.
Танатанали дастурда халқ куйлари, миллий қўшиқлар ва баҳорни тараннум этувчи ўйин-кулгига мос тароналар янграмоқда.
Ҳозирда Миллий боғ атрофидаги кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилган.