Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 20 » Ўзбекистон махбуслар сони камлиги бўйича дунёда етакчи
01:10 Ўзбекистон махбуслар сони камлиги бўйича дунёда етакчи |
сони бўйича дунёда энг кичик кўрсаткичга эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Суди раиси Бўритош Мустафоев маълум қилди.
«Народное слово» газетасининг ёзишича, бундай натижага юртимизда жиноий жазоларни эркинлаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида эришилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолига 166 нафар махбус тўғри келмоқда. "Қиёслаш учун айтиш мумкин, Россияда бу кўрсаткич 611 кишини, АҚШда эса 738 нафар одамни ташкил қилади”, - деди Бўритош Мустафоев. Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда иқтисодий соҳада жиноят содир этиш бўйича ҳукм қамоқ ёки озодликдан махрум этиш жазоси билан эмас, балки жарима солиш асосида амалга оширишни қўллаш имконияти анча кенгайган. Бундан ташқари, инсонийлик тамойилларига зид бўлган молк-мулк мусодараси жазо тури жиноий жазолар сафидан олиб ташланган. "Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2001 йилда қабул қилинган "Жиноий, Жиноий-процессуал кодекслар ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун негизида жиноятлар классификацияси қайта кўриб чиқилган эди”, - дея қайд этди Ўзбекистон Республикаси Олий Суди раиси. Натижада қарийб 75 фоиз оғир ва ўта оғир жиноятлар катта жамоатчилик хавфини келтириб чиқармайдиган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар категориясига киритилди. Manba: Darakchi.uz
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 795 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|