Статистика |
Hozirda saytda: 7 Mexmonlar: 7 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 27 » Ўзбекистон-Ливан ўйинида қандай натижа қайд этилади? Сўровнома якуни
07:05 Ўзбекистон-Ливан ўйинида қандай натижа қайд этилади? Сўровнома якуни |
Бугун 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Ливан терма жамоаларининг учрашуви ўтказилади.Ўйин соат 18:00да Тошкентдаги "Бунёдкор” стадионида бошланади. Ушбу ўйин олдидан футбол мухлислари унда қандай натижа қайд этилиш ҳақида ўз тахминларини билдиришмоқда. Гарчи, охирги икки ўйинда қониқарли ўйин кўрсата олмаган бўлсада, аксарият ишқибозлар бугунги баҳсда вакилларимизнинг қўли баланд келишига ишонади. Буни сайтимизда ўтказилган сўровномадан ҳам билиш мумкин. Демак "Ўзбекистон-Ливан ўйинида қандай натижа қайд этилади?” деган саволга овоз берганларнинг 76.5% Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонишини башорат қилган. Жумладан уларнинг 46,3% вакилларимизнинг кичик фарқ билан ғалаба қозонишига, 30,2% эса йирик ҳисобда ғалаба қозонишига ишонадилар. Эътиборли томони, бугунги ўйинда термамизнинг ғалабасига ишонмайдиганлар ҳам йўқ эмас. Хусусан овоз берганларнинг 5,4 фоизи ўйинда дуранг натижа қайд этилишига, 8,7% рақибларнинг кичик ҳисобдаги ғалабасига, 9,4% эса Ливан терма жамоасининг Ўзбекистон устидан йирик ғалаба қозонишини башорат қилган.
"Ўзбекистон-Ливан ўйинида қандай натижа қайд этилади?” 1. Ўзбекистон кичик фарқ билан ютади – 46,3% 2. Ўзбекистон йирик ҳисобда ғалаба қозонади – 30,2% 3. Ливан катта фарқ билан ғолиб келади – 9,4% 4. Ливан кичик ҳисобда ғалаба қозонади – 8,7% 5. Дуранг қайд этилади – 5,4% Сўровномада иштирок этганингиз раҳмат! Барчага ғалаба ёр бўлсин
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 733 |
| Рейтинг: 5.0/12 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|