Статистика |
Hozirda saytda: 5 Mexmonlar: 5 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 25 » Ўзбекистон-Ливан: янги ҳужумчилар, spider камера ва чим безаги ҳақида
13:10 Ўзбекистон-Ливан: янги ҳужумчилар, spider камера ва чим безаги ҳақида |
26 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Ливан ўртасидаги ўйинга доир ҳозирча яна учта янгилик бор. Дастлабки янгилик таркибга оид бўлиб, бош мураббий Миржалол Қосимов ушбу учрашув олдидан ҳужум чизиғини кучайтиришга қарор қилди. Шу мақсадда у миллий терма жамоа таркибига "Локомотив" ҳужумчиси Фарҳод Тожиев ва "Бунёдкор" аъзоси Камолиддин Мурзоевларни чақирди. Шунингдек БААдаги ўйинда охирига қадар иштирок эта олмаган Тимур Кападзенинг жароҳати ҳам жиддий бўлиб чиқмади ва у эртага майдонга тушиши мумкин.Иккинчи янгилик мазкур ўйинни тасвирга олиш билан боғлиқ. Ўзбекистон-Ливан ўртасидаги ўйинни тасвирга олиш ва уни сунъий йўлдош орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиш учун Қарши шаҳридан Cалим Юлдашев раҳбарлигидаги "Насаф" ПФК HD КТС гуруҳи Тошкент шаҳрига таклиф этилди. Учрашув жами 11 камера билан тасвирга олинади. Шунингдек эртага биринчи марта "паук" камера ҳам ишлайди. Ушбу махсус камера янги стадионга тегишли бўлиб, яқинда олиб келинди, хориждан келган мутахасислар ҳозирги пайтда ана шу камерани монтаж ишларини охирига етказишмоқда. Демак, "паук" камерадан ташқари олтида камера майдон четида, иккита кран камера дарвозалар ортида ва яна иккита робо камера ҳам учрашувни тасвирга олади. Ушбу учрашувни тасвирга олиш албатта ЎзМТРК телемаркази билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. "Насаф" КТСдан ташқари, стадионда МТРК КТС ҳам ишлайди. Улар учрашувдан ташқари, яъни учрашувгача ва учрашувнинг танаффус пайтидаги стадион атрофи ва ичидаги муҳитни, матбуот анжуманларини тасвирга олишади. "Насаф" КТСнинг тасвирга олувчи операторлари ва инженер-техник ходимлари ишини эса мутахасис Туроб Ҳайдаров бошқариб боради. "Биз ўз хизматимиз орқали кўплаб футбол ишқибозларини ана шундай футбол байрамларини телеэкранга олиб чиқиш орқали баҳраманд қилаётганимиздан жуда мамнунмиз. Мен ҳам миллий терма жамоамиз ишқибозиман, жамоамизга олдимизда турган ана шундай муҳим учрашувда фақат ғалаба қилишини тилайман. Бугун стадионда ҳамма камералар ўрнатилиб, тест ишлари ҳам амалга оширилади. Бундан ташқари ОФК томонидан таклиф этилган махсус КТС гуруҳи иш олиб боришади. Учрашувни гуруҳимиз HD форматида тасвирга олади, сунъий йўлдош орқали томоша қиладиган мухлислар ана шу форматда кўриш имкониятига эга бўлишади, бу албатта унчалик муҳим эмас, энг муҳими жамоамизнинг ғалабасидир,-дейди Салим Юлдошев.
Учинчи янгилик бевосита "Бунёдкор" ўйингоҳи, аниқроғи унинг майдони билан боғлиқ. Ўзбекистон - Ливан ўйини олдидан сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бугун майдон майсаси эртага бўладиган ўйинга тўлиқ тайёрланди. Суратда кўриб турганингиздек майдонга айлана шаклида зеб берилди.
darakchi.uz
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 775 |
| Рейтинг: 5.0/4 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|