SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 04:19
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 5
Mexmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 19 » Ўзбекистон-Ливан: бир кунда 6000та чипта сотилди, бугун эса кассалар ёпиқ
15:41
Ўзбекистон-Ливан: бир кунда 6000та чипта сотилди, бугун эса кассалар ёпиқ
ЎФФ Терма Жамоалар Маркази директори Асқар Толибжоновнинг хабар беришича, 18 март куни Ўзбекистон - Ливан жамоалари ўртасидаги ўйин учун 6000 дона чипта сотилган.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Ливан ўртасидаги ўйин учун чиқарилган чипталар 18 март куни 14:00дан сотувга чиққан. "Ўзбекистон - Ливан учрашуви учун жами 28,300 дона чипта сотиш учун мўлжалланган бўлиб, 18 март куни шуларнинг 6,000 таси сотилган. Ўзбекистон терма жамоаларининг ўйинларига чипталарни чиқариш ва уни сотувга чиқаришни Терма жамоалар маркази назорат қилади, ЎФФ эмас. 26 мартдаги ўйин ва унга сотиладиган чипталар ҳақидаги махсус телекўрсатув 20 март куни 21:00 да СпортТВ да намойиш этилади", дейди Толибжонов.

ТЖМ директори шунингдек, вилоятлардаги футбол мухлислари ҳам учрашув чипталарини ҳарид қилишлари мумкинлигини таъкидлади. Бунинг учун улар вилоят футбол федерацияларига мурожаат қилишлари керак.

«Бунёдкор» стадиони директори ўринбосари, Даврон Нурматовнинг сўзларига кўра, стадионда ўйинни оилавий ва гуруҳ-гуруҳ бўлиб томоша қилиш учун шароитлар бор.

«Бунёдкор» стадионида оила ёки махсус доирадаги кишилар учун алоҳида ВИП хоналар бор бўлиб, уларни стадион маъмуриятидан сотиб олиш мумкин»,- дейди Даврон Нурматов.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, кеча соат 14:00да стадион чиптахонаси дарчалари ёпиқ эди, сотув эса анча кеч бошланган. Бугун эса чипта сотиш умуман тўхтатилган. "Бунёдкор" клуби матбуот хизматининг твиттердаги маълумотига кўра байрам муносабати билан Ўзбекистон - Ливан учрашуви чипталари сотуви тўхтатилган. Жараён 22 мартдан бошлаб давом эттирилади.

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун Тошкент шаҳрида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан асосий байрам тантанаси бўлиб ўтмоқда. Шу сабаб, пойтахтнинг қатор кўчаларида транспортлар ҳаракати тўхтатилган.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 480 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
-JaXoNGiR-19.03.2013 19:02
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz