Ўзбекистон Кубогининг ярим финал дастлабки ўйинидан ўрин олган учрашув бўлиб ўтди. Унда "Пахтакор” ўз майдонида "Насаф”ни қабул қилиб, дурангга имзо чекди. Ўйин ҳар икки жамоанинг ҳужумлари остида ўтди.
Иккала дарвоза олдида ҳам бир қатор қулай вазиятлар бўлганига қарамай, томонлар дарвозаларни ишғол қила олишмади. "Пахтакор” таркибида ёшлар терма жамоалари аъзолари анча яхши ҳаракат қилишган бўлишса, "Насаф” таркибида Артур Геворкян ва Шоҳруҳ Гадоевларнинг фаоллиги сезилиб турди.
"Пахтакор” иккинчи бўлимда ҳужумларни анча кучайтирди. Айниқса, жамоага қайтган Анвар Солиев майдонга тушганидан кейин ҳужумлар сони кўпайди. Солиев ўйин охирларида гол киритишга ҳам муваффақ бўлганди. Аммо ён ҳакам Рафаэл Илёсов бу вазиятда ўйиндан ташқари вазиятни қайд этди.
Шу тариқа Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг дастлабки ўйинида "Пахтакор” "Насаф” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Жавоб ўйини Қарши шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Кубоги, ярим финал. Дастлабки ўйин.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) 0:0
Бугун эса ярим финалнинг иккинчи ўйини ўтказилади. Унда Тошкентнинг "Бунёдкор" ва "Локомотив" жамоалари баҳс олиб боришади. Учрашув "ЖАР" стадионида соат 19:00да бошланади.