Главная » 2014»Mart»28 » Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов туғилган кунини Истанбулда нишонлади
08:57
Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов туғилган кунини Истанбулда нишонлади
Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ўзининг 73 ёшини Истанбулда нишонлади. Бу ҳақда 22 март куни Shov-shuv.uz сайти хабар берди.
Хабар беришларича, ўзбекистонлик хонанда Азиза Ниёзметова Истанбулдаги «Самарқанд» ресторанида жонли концерт берган. Концерт айнан қайси куни бўлганига хабарда аниқлик киритилмаган.
Shov-shuv.uz’нинг ёзишича, концерт меҳмонлари орасида Абдулла Орипов ҳам бўлган.
Атоқли ўзбек шоири ва жамоат арбоби ҳисобланган Абдулла Орипов ўзбек шеъриятига янгича бадиий тафаккур йўсинларини олиб кирган, туб моҳияти билан Яссавий, Навоий, Бобур, Чўлпон, Ғафур Ғулом сингари ижодкорлар бадиий ва анъаналарининг давомчисидир. Абдулла Ориповнинг буткул ижоди миллийлик руҳи билан суғорилган.
Абдулла Орипов мустақил Ўзбекистон мадҳияси сўзлари муаллифи ҳисобланади. Шоир ўзбекистонлик ижодкорлар орасида биринчи бўлиб, 1998 йили «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган. Шунингдек, у I ва II чақириқ Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати ҳам бўлган.