SHERLAR.BIZ Juma, 29.03.2024, 16:06
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 3
Mexmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 26 » Ўзбекистон иқтисодий салоҳияти Белгияда намойиш этилди
17:56
Ўзбекистон иқтисодий салоҳияти Белгияда намойиш этилди
Бельгиянинг 1600 дан зиёд компания ва фирмаларини ўз атрофига бирлаштирган "Агория” саноат корхоналари федерациясида Ўзбекистон савдо-иқтисодий ва сармоявий салоҳиятининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Брюсселдаги дипломатик миссияси кўмагида ташкил этилган ушбу тадбирда "Агория” федерацияси ҳамда "Симатекс” тўқимачилик машинасозлари уюшмасига аъзо корхоналар вакиллари қатнашди, деб хабар беради "Жаҳон” ахборот агентлиги.

Тақдимот иштирокчилари юртимизда иқтисодиётнинг турли тармоқларини диверсификациялаш ва хорижий сармоядорлар фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар билан атрофлича танишдилар.

Ўзбекистон — Бельгия ўртасида сармоявий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, жумладан, тажриба ва илғор технологиялар алмашинувини кенгайтириш, юқори қўшимча қиймат солиғига эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳар икки мамлакат манфаатларига бирдек мос келиши тақдимот чоғида алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, тадбир меҳмонлари эътиборига "Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳамда "Ангрен” махсус индустриал зонасида хом ашёдан тортиб, тайёр маҳсулотгача бўлган қамровдаги ишлаб чиқариш мажмуаларини йўлга қўйишга хизмат қилувчи инфратузилмавий, транспорт ва бошқа имкониятлар, ишбилармонлик субъектларига тақдим қилинган солиқ ва божхона имтиёзлари ҳақидаги батафсил маълумотлар ҳам ҳавола этилди. Тақдимот иштирокчилари дунёнинг турли мамлакатларига юк ташиш борасида "Навоий” халқаро интермодал логистика марказидан фойдаланиш имкониятлари билан алоҳида қизиқдилар.

Тақдимотда "Агория” саноат корхоналари федерацияси раҳбари Й. Ванг қайд этганидек, республикамизда шакллантирилган қулай сармоявий муҳит, иқтисодий барқарорлик ҳамда саноат тармоқларини модернизация қилиш юзасидан ҳаётга татбиқ этилган кенг кўламли ислоҳотлар Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан бир қаторда, Бельгия учун ҳам жозибадор ва истиқболли шериклардан бирига айланишини таъминлади.

Й.Вангнинг таъкидлашича, мазкур тақдимот Ўзбекистонда яратилган савдо-иқтисодий ва сармоявий муҳитнинг Бельгия компаниялари вакиллари томонидан юксак баҳоланишини ҳамда уларнинг тўқимачилик, автомобилсозлик, электротехника ва ахборот технологиялари сингари соҳалардаги ўзаро манфаатли амалий алоқаларни ривожлантиришга тайёр эканликларини яна бир бор намоён қилди.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 701 | | Теги: Ўзбекистон иқтисодий салоҳияти Белг | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz