Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидаги дастлабки рақиб – Гонгконг терма жамоаси 4 февраль куни Тошкентга етиб келади. Бу ҳақда ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов маълум қилган. Толибжоновнинг сўзларига кўра, айни вақтда БААда ўқув машғулот йиғинларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 февраль куни Тошкентга қайтади ва «Ўзбекистон» меҳмонхонасига жойлашади. 3 февралдан машғулотлар «Пахтакор» марказий стадионида давом эттирилиши кутилмоқда. Гонгконг терма жамоаси эса 4 февраль куни Тошкентга етиб келади ва 5 февраль куни «Пахтакор» марказий стадионида расмий ўйинолди машғулотларини ўтказади. «Пахтакор» марказий стадиони майдони ҳолати тўғрисида тўхталар экан, Толибжонов йилнинг шу даври учун майдон ҳолати жуда яхши эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди: «Ўйин юқори савияда ўтиши учун «Пахтакор» марказий стадиони ходимлари барча чораларни кўришади». Толибжоновнинг маълум қилишича, Ўзбекистон – Гонгконг учрашуви учун 1-, 2- ва VIP тоифали 20 мингта чипта 31 январдан «Пахтакор» стадиони кассаларида сотилишни бошлайди. Чипталар нархи, мос равишда, 5, 7 ва 10 минг сўмни ташкил этади. Ўзбекистон миллий терма жамосининг Гонконгга қарши таркиби: ДАРВОЗАБОНЛАР: Игнатий Нестеров («Бунёдкор»), Муроджон Зуҳуров («Бунёдкор»), Сардор Қобулжонов («Бухоро»). ҲИМОЯЧИЛАР: Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Акмал Шораҳмедов («Бунёдкор»), Артём Филипосян («Бунёдкор») , Шоҳруҳ Гадоев («Насаф»), Ислом Иномов («Локомотив»), Анзур Исмоилов («Чангчун Ятаи», Хитой), Шавкат Муллажонов («Ан-Наср», Саудия Арабистони), Даврон Ҳошимов («Пахтакор»). ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР: Фозил Мусаев («Насаф»), Станислав Андреев («Пахтакор»), Темур Кападзе («Актобе», Қозоғистон), Жасур Ҳасанов («Бунёдкор»), Жасур Ҳасанов («Локомотив»), Одил Аҳмедов («Анжи», Россия), Азиз Ҳайдаров («Аш-Шабоб», БАА), Сервер Жепаров («Аш- Шабоб», Саудия Арабистони). ҲУЖУМЧИЛАР: Марат Бикмаев («Актобе», Қозоғистон), Улуғбек Бақоев («Иртиш», Қозоғистон), Александр Гейнрих («Актобе», Қозоғистон), Алибобо Раҳматуллаев («Бунёдкор»).
|