Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 13 » Ўзбекистон ФИФА рейтингида юқорига кўтарилди
17:55 Ўзбекистон ФИФА рейтингида юқорига кўтарилди |
Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингиниэълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаган ўрнидан икки поғона юқориладива рейтингнинг 57-поғонасидан жой олди.
ФИФА рейтингида Ўзбекистон ўтган ойрейтингидаги натижасидан икки ўрин юқорилаган ҳолда, 57-ўринда қайд этилди. Бу натижа яна Ўзбекистоннинг Осиёқитъаси терма жамоалари орасида 4-ўринга кўтарилишига замин яратди. 4-саралаш босқичида Ўзбекистон билан биргуруҳда тўп сурган Жанубий Корея терма жамоаси ўтган ойдаги рейтингидан 2 ўрин пастлаган ҳолда рейтингнинг58-поғонасидан жой олди. Осиё терма жамоалари рейтингини ҳамон Япония бошқариб турибди – 42-ўрин. Эрон эсарейтингда яна 4 ўрин кўтарилди ва Осиё қитъаси терма жамоалари орасида Япониядан кейинги ўринга кўтарилиболди. Осиё қитъаси рейтингида Япония ва Эрондан кейин Австралия (53), Ўзбекистон (57) ҳамда Жанубий Корея термажамоалари бормоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаши, плей-офф босқичидаги рақиби - Иорданиятерма жамоаси эса, Осиёнинг 6-жамоаси сифатида рейтингнинг 73-ўрнидан жой эгаллаган. МДҲ мамлакатлари орасида эса Ўзбекистон ҳамон Россия (15) ҳамда Украина (26) терма жамоаларидан кейинги ўриндатурибди.
Ўзбекистон терма жамоасининг ОК-2015 саралашидаги рақибларидан - БААтерма жамоаси 82-поғонасидан жой олган бўлса, Гонгконг 148, Вьетнам эса, 153 ўринда бормоқда.
Терма жамоаларнинг умумий рейтингини доимгидек Испания терма жамоаси бошқариб турибди.Ундан кейинги ўринда Аргентина терма жамоаси бораётган бўлса, кучли учликни Германия терма жамоаситўлдирган.
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 565 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|