Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 3 » Ўзбекистон чой импортини оширади
03:54 Ўзбекистон чой импортини оширади |
Ўзбекистонда чой импортининг ҳажми ошади. 12news.uzнинг хабар беришича, ҳозирда бу борада зарур чоралар амалга оширилмоқда. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 25 февралидан юридик шахс таълимига эга бўлмаган индивидуал тадбиркорларга Ўзбекистонга чой олиб киришга рухсат беришга йўналтирилган ҳужжат кучга кирди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамкорлигидаги қўшма қарорга мувофиқ қабул қилинди. Расмий маълумотларга қараганда, Ўзбекистон чой бозори ҳажми йилига тахминан 45 минг тоннани ташкил этади. Чой истеъмол қилиш бўйича Ўзбекистон дунёда етакчи ўринлардан бирида туради – киши бошига йилига 2,65 килограмм чой тўғри келади. Японияда эса бу кўрсаткич атиги - 680 граммни, АҚШда эса 430 граммни ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга чой етказиб берувчи асосий ҳамкор давлат Хитой саналади. Унинг мамлакатимиз чой бозоридаги улуши қарийб 58 фоизга тенг. Иккинчи поғонада Эрон – 25 фоиз, учинчи ўринда эса 4 фоиз билан Шри-Ланка туради. Бундан ташқари юртимизга Бирлашган Араб Амирликларидан, Грузия, Туркманистон ва Россиядан ҳам чой келтирилади.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 693 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|