Главная » 2013 » Avgust » 19 » Ўзбекистон чегарасида 36 кг. заргарлик буюмлари мусодара қилинди
22:55
Ўзбекистон чегарасида 36 кг. заргарлик буюмлари мусодара қилинди
Шу йилнинг 6 ойи давомида божхона хизмати ходимлари томонидан қиймати 3 миллиард сўмдан ошувчи қарийб 36 кг заргарлик буюмларини ноқонуний олиб ўтиш бўйича 175 та ҳолат аниқланган.
Хусусан, хориждан узоқ кутилган "посилка”ни пойтахтда истиқомат қилувчи фуқаролардан бири ололмади, деб ёзади "Правда Востока” нашри. Унинг почта жўнатмасида умумий қиймати 18 ярим миллион сўмлик 28 та турли олтин буюмлар бўлган. Қимматбаҳо тақинчоқлар почта декларациясида кўрсатилмаган. Термизлик яна бир фуқаро эса, энди божхоначиларга нега унинг номига келган "посилка”да декларацияда кўрсатилмаган деярли икки миллион сўмлик еттита олтин тақинчоқ бўлганини тушунтириб бериши керак. Айни пайтда ушбу қонунбузарликлар бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.