Главная » 2013 » Mart » 8 » Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги пул ўтказмалари $6,084 млрд.га етди
14:38 Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги пул ўтказмалари $6,084 млрд.га етди |
2012 йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги умумий пул ўтказмалари $6,084 млрд.ни ташкил этди ва 2011 йил билан таққсолаганда 32,98%га ўсган. Бу ҳақда Россия марказий банки хабар берган.
Россия марказий банки маълумотларига қараганда, Россиядан Ўзбекистонга ўтказилган пул маблағлари 2011 йилдаги $4,262 млрд.дан 2012 йилда $5,668 млрд.га ўсган. Ўсиш 32,99%.
Ўз навбатида, Россиядан Ўзбекистон ўтказилган битта операциянинг ўртача миқдори $596ни ташкил этди. 2011 йилда бу кўрсаткич $602 (-0,1%) эди.
Ўзбекистондан Россияга ўтказилган пул маблағлари 2012 йилда $416 млн.ни ташкил этди ва 2011 йилдаги $313 млн.дан 32,91% кўпроқни кўрсатди.
Битта операциянинг ўртача суммаси $1 616 дан $1 742 гача ошди.
Ўзбекистон, Тожикистон ва Украина МДҲ давлатлари орасида 2012 йилда Россиядан энг кўп пул ўтказилган етакчи давлатларга айланди. Ҳисобот даврида Россия ва Тожикистон ўртасидаги пул ўтказмалари $3,952 млрд., Украина билан Россия ўртасидаги пул ўтказмаси эса $2,982 млрд.ни ташкил этди.
Россия марказий банки маълумотларига кўра, пул ўтказмаларини Anelik, BLIZKO, CoinstarMoneyTransfer, Contact, InterExpress, Migom, MoneyGram, PrivatMoney, UNIStream, WesternUnion, АзияЭкспресс, АЛЛЮР, Блиц, Быстрая Почта, Золотая Корона, ЛИДЕР ва Россия почтаси амалга оширган.
Darakchi.uz
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 663 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|