Ўзбекистон Республикаси энг бахтли мамлакатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади. Бу ҳақдаБМТ буюртмасига асосан тайёрланган World Happiness Report 2013 (жаҳон бахт маърузаси) ҳисоботида келтирилган.
БМТнинг барқарор тараққиёт таъминоти тармоғининг ушбу ҳисоботида дунёдаги энг бахтлимамлакатлар рейтинги берилган. Унда жами 156 давлат рўйхатга олинган бўлиб, овоз беришда иқтисодиёт,психология, статистика ва бошқа илмий мутахассислар иштирок этишди.
Мамлакатлардаги бахтиёрлик даражасини аниқлашда 6та фактор ҳисобга олинди: реал ЯИМнинг аҳоли жонбошига даражаси, соғлом умр кўриш давомийлиги, ён-атрофидагиларга ишониш имконияти, қарор қабул қилишдаэркинликнинг субъектив даражаси ҳамда коррупциядан ҳимояланганлик ва сахийлик. Ушбу рейтингда Ўзбекистон Республикаси 5,623 индекси билан 60-ўринда қайд этилди. Ҳисобот муаллифларинингфикрича, юртимизда бахтиёрлик даражаси 0,39 пунктга ўсган. Ўзбекистон Беларусь(66-ўрин), Россия (68), Туркия (77), Португалия (85), Украина (87), Руминия (90) ва Хитой (93) каби мамлакатлардан олдинда,Туркманистон (59), Қозоғистондан (57) эса орқада қайд этилди. Рўйхатнинг биринчиқаторларини Дания (1), Норвегия (2), Швейцария (3), Нидерландия (4) ва Швеция (5) бошқариб турибди. АҚШ 17, Британия22-ўринни эгаллади.
|