Главная » 2013»Yanvar»7 » Ўзбекистон алкоголь ва тамаки учун акциз солигни оширяпти
01:56
Ўзбекистон алкоголь ва тамаки учун акциз солигни оширяпти
2013 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда ишлаб чиқариладиган алкоголь, спирт, пиво ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи ставкаларини оширяпти. Янги ставкалар Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2013 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрларининг прогнози тўғрисида”ги қарори билан белгиланди, дея хабар беради UzDaily. Ҳужжатга кўра, 2013 йил 1 январдан 1 декалитр тайёр маҳсулот этил спирти учун акциз солиғи 3,031 минг сўмни (+15%), табиий муассалласлар учун эса 5,23 минг сўмни (5%) ташкил этади. Спирт қўшилган мусалласларнинг 1 декалитр тайёр маҳсулоти учун акциз солиғи 5,728 минг сўмга (+15%), коньяк, ароқ ва бошқа спирт қўшилган алкоголь маҳсулотлари учун 26,16 минг сўмга (+20%), пиво учун 2,975 минг сўмга (+15%) кўтарилди. Қарорга мувофиқ фильтрли сигареталар ва фильтрсиз сигареталар учун акциз солиғи 25% га ошди: мос равишда 1 минг дона учун 13,424 минг сўмгача ва 6,479 минг сўмгача.