Главная » 2014»Fevral»27 » Ўзбекистон аҳолиси электр қуввати билан узлуксиз таъминланадиган бўлди
19:17
Ўзбекистон аҳолиси электр қуввати билан узлуксиз таъминланадиган бўлди
Истеъмолчиларга электр энергиясини ўз вақтида узлуксиз етказиш мақсадида “Ўзбекэнерго” Давлат акциядорлик компанияси ҳорижий инвестициялар жалб қилмоқчи.
Бугун компания 8,7 млрд. АҚШ доллар қийматидаги 40 дан ортиқ инвестицион лойиҳаларни амалга оширмоқда, дея хабар беради Podrobno.uz. нашри. Ўтган йили жалб қилинган $800млн. инвестицияларнинг қарийб 45% компаниянинг ўз маблағлари, 23% — Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт Жамғармаси, 12% эса ҳорижий инвестициялардир.
Ушбу маблағлар аҳолини ўз вақтида электр энергияси билан таъминланишига ва соҳа ривожига йўналтирилди.
Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ва Ислом тараққиёт банкининг маблағлари ҳисобига мамлакатда электрэнергияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тизими жорий қилиниб,”Узбекэнерго” электр тармоқлари ва истеъмолчиларда эса 5,5 миллиондан ортиқ замонавий ҳисоблаш мосламалари ўрнатилади.