Главная » 2013 » Fevral » 21 » Ўзбекистон аҳолиси 439,2 минг кишига кўпайди
04:31 Ўзбекистон аҳолиси 439,2 минг кишига кўпайди |
Мамлакатимизда доимий яшовчи аҳолининг сони 2013 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра 29 миллион 994,6 минг кишига етди.
2012 йил давомида ушбу кўрсаткич 439,2 минг кишига ёки 1,5% ўсган. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Қўмита маълумотида қайд этилишича, умумий аҳолининг 51,1% яъни 15 миллион 315,3 минг киши шаҳарларда яшайди, қолган 48,9% яъни 14 миллион 679,3 минг киши қишлоқ худудларида истиқомат қилади.
ТУҒИЛИШ Шунингдек, туғилиш коэффициенти 2012 йилнинг январ-декабрида 21 промиллени ташкил қилди ва 2011 йилга нисбатан 0,2 промиллега камайди.
ЎЛИМ Ўлим коэффициенти эса 2012 да ҳам 2011 йилда ҳам бир хил - 4,9 промиллени ташкил қилди. Ўлим сабабларининг 61,7% қон айланиши касалликлар, 7,6% — янги пайдо бўлган касалликлар, 6,1% — нафас йўли касалликлари, 6,1% — бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ва жароҳатларлар ҳамда 5,8% — ошқозон-ичак касалликлари оқибатида юзага келган. Дастлабки маълумотларга қараганда, ўтган йил давомида бир ёшгача бўлган 6600 нафар бола вафот этган. Улардан 47,4% перинатал даврда юзага келган салбий оқибатлар, 35% — нафас йўли органлари касалликлари, 7,3% — туғма аномалия ва 4,5% —юқумли ва паразитар касалликлар сабабли нобуд бўлган. НИКОҲ 2012 йил давомида ФҲДЁ бўлимлари томонидан 299,1 минг никоҳ ва 17,9 минг ажрим расмийлаштирилган. Бунда ҳар 1000 кишига 10 та никоҳ (2011 йилда 9,8) ва 0,6 ажрим (2011 йилда 0,6) тўғри келмоқда. МИГРАЦИЯ 2012 йилда республикага кириб келганлар сони 169,1 минг кишини ва мамлакатдан чиқиб кетганлар эса 208,8 минг нафарни ташкил қилди. Миграция сальдоси минус 39,7 минг киши. 2011 йилда бу кўрсаткич минус 47,5 кишини ташкил қилганди. ИШСИЗЛИК Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, меҳнат идораларида рўйҳатда турган ишсизлар сони 2012 йилнинг декабр ойига келиб 6000 кишини ташкил қилган бўлса, худди шу кўрсаткич 2011 йилда 12,9 минг кишини ташкил қилган эди.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 748 |
| Рейтинг: 5.0/9 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|