Ўзбекистон ҳукумати 22 июл куни "Қишлоқ массивларида якка тартибда қурилган турар жойларда ички йўлларни қуришни якунлаш чора-тадбирлари хақида” қарор чиқарди.
Қарорда таъкидланишича, 2009 йилда қишлоқ жойларда уй-жой қурилишни ривожлантириш Дастури амалга оширилиши бошланганидан буён 350 та массивларда 193,2 км ички йўллар қуриб битказилган.
Ўтказилган инвентаризация яна 588 та массивда 454,7 км йўл қурилиши кераклигини аниқлади. Мазкур йўлларининг қурилиш ишларини 2013 йилда битказиш режалаштирилган.
Хукумат қарорига асосан, 227,4 км йўллар асфальтбетон билан қопланган ва 227,3 км йўллар – цементбетон билан қопланган. Ушбу йўлларни қурилишига Ўзбекистон 57,73 млрд. сўм йўналтиради.
Қурилишни молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари, республика бюджети, шунингдек бўш маблағлар ҳисобига амалга оширилади.