SHERLAR.BIZ Shanba, 05.12.2020, 08:55
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 269
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 3
Mexmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Mart » 2 » Ўзбекчилик”нинг ёзилмаган қонунлари
02:55
Ўзбекчилик”нинг ёзилмаган қонунлари
!!!

Телефон рақамингизнинг охирги тўртта сони бир хилми? Ёки рақамлар кетма - кетлигида келганми? Автомашинангизнинг давлат рақами-чи?

Уй харид қилмоқчи бўлсангиз энг аввало нималарга эътибор берасиз? Сотиб олмоқчи бўлган хонадон ё ҳовлингизнинг қаерда жойлашганлиги, тўғрироғи "престижний” жойда эканлигига шундайми?

Тўй, тантана ва маросимларингизни ўтказиш учун ҳам албатта номдор ресторан ёки тўйхоналарни танлайсиз. Бу ўхшаган ёзилмаган қонунлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган ва бу мешчанлигимизни "ўзбекчилик” деган ибора билан изоҳлашга ҳам ўрганиб кетганмиз. Аммо

"Ўзбекчилик”— майнавозчилик

дегани эмас-ку, тўғрими? Юқорида санаб ўтилган вазиятларни кўпчилигимиз оддийгина қабул қиламиз. Аксариятимиз, шундай ҳолатларни ҳаётимиз учун даструрул амал қилиб олганмиз. Кунлаб, ҳаттоки ойлаб навбатда туриб телефонимиз учун "чиройли” рақам ёки автомашинамизга давлат рақами оламиз. "Ҳа, рақам бўлса бўлди-да, рақамнинг ҳам чиройли хунуги бўлармикан?” деган киши кўзимизга бало-қазодек кўринади. Уни дидсизлик ва маданиятсизликда айблаймиз. Биз чиройли рақам олиш учун бир неча юз минг сўмлаб маблағ, бир неча ойлаб вақт сарфласагу, бир "бефаросат”, "маданиятсиз” бундан энсасини қотирса. Ҳеч мулоҳаза қилганмисиз, аслида ким маданиятсиз, чиройли рақам учун бир неча юз минг сўмлаб пул сарфлаётган одамми ё бу ҳолга киноя аралаш кулиб қўйган кишими?..

Касалхонада даволаниш учун ётмоқчи бўлсак ҳам албатта шароитлари билан қизиқамиз. Шароитлари деганда шифокор ва ҳамшираларнинг муомаласи, ғамхўрлиги, даволаш-профилактика ишларини эмас, даволанишга деярли аҳамияти бўлмаган нарсалар — люкс хонаси, телевизор, DVD, совутгич ва ҳоказолар бор- йўқлигини суриштирамиз. Бундай одатларимиз, қон-қонимизга сингиб кетган хусусиятларимиз анчагина. Ва ҳаттоки биз феъл-атворимиз изоҳлаб оқлашга уринадиган "ўзбекчилик”нинг кўпгина ёзилмаган

Темир "қонун”лари

мавжуд. Тўй, тантана ва шунга ўхшаган маросимлар билан боғлиқ антиқа шарт ва заруриятлар ҳам ўша темир "қонунлар” сирасига киради.

Бекатда автобус кутаётган икки аёлнинг ўзаро суҳбати ўзим истамасам-да, қулоғимга чалинди.

— Тўйга фақат яқин қариндошларни таклиф қилиш керак. Шунда сарф-харажат ҳам, ортиқча исрофгарчилик ҳам камаярди,- деди биринчи аёл шеригига.

— Қанақасига фақат яқин қариндошларни чақирасиз?- таажжубланди иккинчи аёл.

— Ака-опа, ука-сингил, боринг-ки, амма-холаю, амаки- тоғаларни чақирсангиз бўлди. Шунда ҳам икки томоннинг яқин қариндошлари юз эллик- икки юзтага етади. Шунча одам билан ажойиб тўй қилса бўлади.

— Йў-ўқ,- деди астойдил бош ўйнатиб иккинчи аёл.- Бунинг умуман иложи йўқ. Сиз айтаётган ўша ака-ука, опа-сингилларнинг, амма-холаю амаки-тоғларнинг ҳам узатилган қизи, келинлари, қуда-андалари бор. "Фақат ўзингиз келинг, бошқаларнинг кераги йўқ” деб бўладими?

— Шундай қилиш керакда. Алоҳида-алоҳида чақириб, тўйхонага маълум миқдорда жой ҳозирланганига ишора қилинса бўлди. Одамлар ҳам анойи эмас, биргина имодан тушуниб олишади ўзлари. Секин-секин бу одатлар ҳам характерга айланади.

— Йўғ-ей, бунақа қилиш тўғри келмайди. Одамлар нима дейди? Хафа бўлишади. "Амма, ўзингиз келинг, келинингиз келиши шарт эмас”, "Хола, тўйга ўзингиз борасиз-да, қудангизни айтмай қўя қолинг” дейсизми? Йўқ. Биз ўзбекмиз, ўзбекчиликка тўғри келмайди. Яқинларнинг дили оғриб қолиши мумкин. Сиз айтган нарса бизнинг халқимизга эмас, бошқа миллатларга бўлади. Ахир, меҳр-оқибат деган гаплар бор. Тўй-маъракаларда дийдор кўришмаса, қариндош-уруғлар билан ою йилда кўришмаймиз ўзи...

Четдан қараганда аёлларнинг ҳар иккиси ҳам ҳақ. Аммо аслида жуда жўн туюлган ўзаро муносабатларни, айнан тўйлар билан боғлиқ муаммоларни ўзбекчиликка йўймаган маъқулмикан, дейман. Ҳартугул, тўйларда қариндош - уруғ бир-бирининг дийдорига тўяяптими, деб эмас, сарф-харажатларни, қолаверса, ўзимиздан сал аввалроқ тўй қилган танишимиздан ўтказиб тўй ўтказиш, дастурхонимизнинг дабдабаси анча пайт довруғ тарқатишини ўйлаб ҳалак бўламиз. Ё нотўғрими?

Шунинг учун ҳам "ўзбекчиликнинг темир қонунлари”га сал-пал ўзгартириш киритиб, ўзимизни ҳам, бошқаларни ҳам қийнамай дастурхон ёзишга ҳаракат қилса ҳам бўлади. Мисол учун, ўзбегимизнинг тўй-ҳашамларида майда "бўлим”лар кўп. Қариндош- уруғларимизни тўйнинг ана шундай кичик маросимларига бўлиб, навбати билан таклиф қилсак, тўйларимиз ҳам кўнгилдагидек, ортиқча ташвишу дилхираликларсиз исрофгарчиликка йўл қўйилмай, ихчамгина ўтади, ҳам қариндошларимизнинг кўнглини қолдирмай (ўзбекчиликка хиёнат қилмай!) ҳамманинг олдидан бирдай ўтилади.

Одамлар кўрпасига қараб оёқ узатмасликни ҳам ўзбекчилик билан изоҳлашга бемалол ўрганиб қолишди. Телефон ёки автомашиналарга "чиройли” рақамлар олиш, "престижний” ҳудуддан уй харид қилиш, номдор тўйхоналарда тўғрироғи, пулдорлар тўй ўтказишга пойга ўйнайдиган машҳур ресторанларда тўй ўтказишдек "ўзбекчилик”нинг яна бир кўриниши

"Биз бировдан каммизми?!”

- деган иддао!

— Тўй бошлаб қўйиб, ширин ташвишлар билан юрганимда хотиним бир дугонасининг "Гап”идан гап топиб келди,- дейди бир танишим.- Нима эмиш, тўйга "навбатчи” ҳофиздан ташқари яна ўнта санъаткорни таклиф қилиш керак экан. Ҳозир ҳамма шундай қиляптимиш. Агар биз ҳам "ҳамма” қилаётган ишни қилмасак, одамлар гап-сўз қилармиш. "Ҳой, барака топгур, бизнинг одамлар билан нима ишимиз, имкониятимизга қараб иш кўрамизда”, десам, тумтайиб олди: "Бизнинг бошқалардан нима камимиз бор?! Ҳамма ўша машҳур тўйхонада тўй қиляпти, "дежурний”дан ташқари 10-12та қўшиқчиларни, уларга қўшиб қизиқчиларни ҳам таклиф қиляпти-ку!?” Хотинимнинг айтганларига кўнмай иложим йўқ эди. Чунки бировдан кам эмасмизда!..

Бу каби кулгули ва куйгулик ҳолатлар нафақат тўй-ҳашамлар билан, балки ҳар қадамимизда учрайверади. Биз эса уларни мулоҳаза қилиш, ортиқча вақт ва маблағ харжини талаб қиладиган "ўзбекчилик” одатларидан чекиниш ўрнига нокерак урфларга кўр-кўрона эргашишдан бўшамаяпмиз...

"Ўзбекларда шунақа”

Жамоадошим билан бекатда автобус кутяпмиз. Портфел кўтариб олган, бўйинбоғли йигит лабига сигарета қистирганча юриб келди. Бироздан кейин йигит кутган автобус келганди, у бармоқлари орасидаги чала чекилган сигаретани шундоқ... йўл ўртасига улоқтириб автобусга чиқди. Ваҳоланки шундоқ орқасига қараса, бекат ёнида ахлат ташлайдиган махсус идиш турганди. Шеригимга маъноли қарагандим, мийиғида кулиб қўйди:

— Ўзбек-да. Ўзбекчиликдан қутулиб бўлмайди...

Шу пайт бекатга йўналишли такси- маршрут келиб тўхтади. Автоуловда йўловчи тирбанд, ўтиришга жой бўлмаса-да беш-олти чоғли эркагу аёл маршрут эшигига урилди. Салонда оёқ қўйишга жой йўқлигини кўриб туриб... "ўзбекчилик”ка хиёнат қилишмади...

— Хорижий давлатларда юрганимизда характеримизга сингиб кетган айрим одатларимиздан уялиб кетдим- дейди, "Турин” академик-лицейида ўқийдиган жияним.- Чет элда йўловчилар ўтиришга жойи йўқ автобусга умуман чиқишмайди. Бекатда одам тушиб қолса, ўтиришга ўрин бўшасагина транспортга чиқишади. Бизда эса баъзан автобус ва автомаршрутларнинг тиқилинчдан эшиги очилса ёпилмайди, ёпилса очилмайди. Айрим пайтлари юртимизга меҳмон бўлиб келган хорижликлар олдида хижолатга қолади киши...

Бу беўхшов одатларимиз билан фарзандларимизга ҳам таъсир ўтказаётганимизни тафаккур қилиш фурсати келмадимикан, юртдош? Бугун ўртоқларига энг сўнгги русумдаги қўл телефони ишлатиш билан ўз устунлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлган ўғил-қизимиз бизнинг фақат ўзбекчиликка хос одатларимиздан ибрат олгани ёлғонми? Чиройли кийиниш, кетма- кет сонлардан иборат телефон рақамларини ишлатиш билан ким эканлигини кўрсатишга уринаётган боламизга танбеҳ беришга юзимиз чидармикан, замондош?..

Мақолани оққа тушираётганимда бир ҳамкасбимнинг эл суйган шоира Марҳабо Каримова шеъри билан куйланган "... Ўзбекларда шунақа” нақоратли қўшиқни хиргойи қилгани қулоғимга чалинди. Бизнинг энг яхши фазилатларимиз бошқа миллат ва элат вакиллари тилида "ўзбекларда шунақа” деб эътироф этилса сизу бизнинг бахтимиз, ғуруримиз шунда.

Агар мулоҳазаларимиз аччиққина туюлган бўлса, малол олмассиз ва "ўзбекчилик”ка бориб андиша қилиб қўя қоласиз, деган умиддамиз-а?..
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 1140 | | Теги: Ўзбекчилик”нинг ёзилмаган қонунлари | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Mart 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2020Хостинг от uCoz