SHERLAR.BIZ Juma, 19.04.2024, 07:06
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 4
Mexmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Avgust » 28 » Ўзбек шоу-бизнесидаги энг қиммат клип ва клипмейкерлар
23:19
Ўзбек шоу-бизнесидаги энг қиммат клип ва клипмейкерлар

Бугунги кунда куйланаётган қўшиқларни клипларсиз тасаввур этиш ҳам мумкин-у, аммо мухлислар қўшиқ мазмунидан келиб чиқиб тасвирга олинган "мини-фильм”ни томоша қилиб аниқ таассуротларга эга бўлишлари ва шунга кўра  хулоса ясашлари ҳам бор гап.


Хўш, айни кунда тажрибали ва кўп тилга олинаётган клипмейкерлар кимлар ва улар яратаётган клипларга камида қанча маблағ сарфланади?

Таниқли шоу-бизнес вакиллари билан бу галги мунозарамиз шу хусусда кечди.

 

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг матбуот котибидан бу ҳақда сўраганимизда, у молиявий маълумотларни ошкор қилишни истамади. Сардор Раҳимхон эса Наримон Султонхўжаев суратга олиб берган "Моҳитобоним” клипи учун тахминан йигирма миллион сўмдан ортиқ маблағ  сарфланганини айтди. 

 

Ҳосила Раҳимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

—      Клипни энг қиммат суратга олувчи режиссёр сифатида Нозим Жумаевни тилга олган бўлардим. Лекин тан олиш керак, Нозим Жумаев қиммат суратга олса ҳам, кетган харажатни оқлаб, сифатли ва чиройли клип яратиб бера олади. Бунга охирги "Роксана” қўшиғимга ўттиз беш миллион сўмга клип суратга олдириб, амин бўлдим. 
P/S: Асосий маблағ декорация ва қаҳрамонларга янги либослар тиктирилганлиги учун умумий бюджет шунча сўмни ташкил этди. "9999” студияси билан ҳамкорликдаги энг қимматга тушган клипим "Тўмарис”дир. Бу клип учун ўн икки миллион сўм кетган. 

 

Шуҳрат Қаюмов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

—      Охирги "Бахтим,  сени кутганман узоқ” қўшиғим клипига кетган маблағ мени эсанкиратиб қўйди. Наҳотки, битта клипга шунча пул кетса…

P/S: Хонанда клип бюджети неча сўмни ташкил этганлигини айтмади. Аммо режиссёрларнинг маълумот беришича ушбу клипга камида уч ёки тўрт миллион сўм маблағ сарфланган бўлиши керак. Жумладан, шуни айтиб ўтиш керакки, хонанда Шуҳрат Қаюмов қўшиғига суратга олинган клиплар сюжети, мазмуни содда ва тушунарли бўлса-да, уларга  кўпинча оддий, эскича усулда суратга олинганлиги учун унчалик эсда қоларли эмасдек...  Яъни хонанда ижодида мазмунан ҳар хил бўлган клиплар фақат бир режиссёр тажрибаси ва фантазиясидан фойдаланган ҳолда суратга олиниб келинганлиги сезилади.  

 

ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ:

Клиплар ҳам кино сингари комедия, мелодрамма каби жанрларга, трекли,  сюжетли, мюзикл каби турларга бўлинади. Трекли клип —мусиқали номер  (мусиқали чиқиш)дир. Бундай клипларда — қўшиққа мос қурилган декорацияларда, яшил ёки оқ фонда, чиройли манзарада хонанданинг куйлаши, раққосанинг рақсга тушиши ва қўшиқ услубига хос ҳаракатлари суратга олинади. Сюжетли клип турида эса асосан қўшиқ матнига хос кириш, воқелар ривожи, кулминация ва ечимга асосан воқеа ўйлаб топилиб, суратга олинади.  Мюзикл клиплари воқеалар давомида диалогдан фойдаланилган ҳолда суратга олинади.  

 

Клипмейкерлар нима дейди?

Суҳбат давомида яна бир саволнинг жавоби билан қизиқдик, яъни айрим клипмейкерлар юртимизда суратга олиш мумкин бўлган кўплаб хушманзара жойлар қолиб, нуқул тўрт девор ичида декорация қуриб ишлашлари ва бунинг учун катта маблағ кетади дейишлари ғалати. Бу саволга жавобни клипмейкерларнинг ўзидан олсак.

Наримон Султонхўжаев, оператор ва режиссёр: 

—   Аслида, клип бюджети қанчалик катта бўлса, суратга олиш жараёнида шароит ва имкониятлар шунчалик яхши бўлади. Клипга ажратилган маблағга, сценарийга қараб техникадан фойдаланилади. Ижодий жамоадаги ходимлар, яъни дизайнер, декоратор, рассом, пардозчи (гриммчи) текинга ишламайди-ку? Уларнинг меҳнатига яраша ҳақ тўлашингиз керак. Маблағни санъаткорнинг ўзи сарфлайди. Демоқчи бўлганим, суратга олиш жараёни тугагунича пул санъаткорларнинг ўзида туради. Шу сабабли битта клипга қанча маблағ кетишини ҳисоблаб кўрмабман ҳам. Бу борада клип олдирган санъаткорларнинг ўзидан сўраб кўриш керак.


P/S: Наримон Султонхўжаев энг қиммат суратга олган клипи камида неча сўмни ташкил этганлиги ҳақида бизга аниқ маълумот беришни истамади.  Унинг айтишича, клиплар суратга  олингунга қадар маблағни санъаткорларнинг ўзи сарфлар эмиш... Аммо ўзлари ҳақида аниқ ёзишимизни истамаган санъаткорларнинг гапига кўра Наримон Султонхўжаев камида ўттиз, қирқ беш миллион сўм атрофидаги маблағ эвазига клип суратга оларкан. Лекин тан олиш керак, Наримон Султонхўжаев суратга олган клиплар унинг сюжети, мазмуни жиҳатидан қизиқарли ва эсда қоларлидир. Шунингдек, бу борада Жасур Шаметов яратган клипларни ҳам инобатга олиш мумкин. 

 

Жасур Шаметов, режиссёр, оператор:

– Очиқ айтадиган бўлсам, ҳозирги кунда энг арзон клип суратга олувчи режиссёр мен бўлсам керак. Бир нарсага ҳеч тушунмайман, баъзи клипмейкерлар шунча суммага клип суратга олдим деб мақтанади ёки ўзларига юқори баҳо қўйиб олишади. Билмадим, балки шунақа "пиар”ни маъқул кўришар?  Санъаткорлар  клипмейкерлар учун унча катта гонорар тўлашмайди.  Бизга одамлар ўйлагандек катта  гонорар тўлашса, миллиардер бўлиб кетамиз-ку (кулади). Мен Ўзбекистонда қиммат клип суратга олмаганман. Аммо чет элда бўлган бунақаси.

 

P/S: Режиссёр ва клипмейкер Жасур Шаметов бугунгача жуда кўп машҳур санъакорлар билан ҳамкорликда ижод қилиб келяпти. Шунингдек, "Қалбим ўғриси” фильмини ҳам айнан режиссёр Жасур Шаметов ижодига тегишли. Бугунгача клипмейкер Райҳон, Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Лола Аҳмедова, Шохруҳхон, реп қўшиқлари ижрочиларидан Шоҳрух ва Шаҳриёр, Сардор Раҳимхон ва бошқа кўплаб санъакорлар билан ижодий ҳамкорликни давом эттириб келяпти. Клипмейкер ўзи суратга олган клиплар бюджети неча сўмни ташкил этганлиги ҳақида бизга маълумот беришни истамади. Бироқ, айрим санъаткорларнинг маълумот беришича, Жасур Шаметовнинг энг қиммат суратга олган клипи камида ўттиз беш, қирқ миллион сўмни ташкил этаркан.

 

Нозим Толипов, режиссёр, оператор:  

—   Энг қиммат  клипим Шоира Отабекованинг "Гули” қўшиғига ишланган. Клипнинг умумий бюджети уч ярим миллион сўмни ташкил этган. Ўйлаб қарасак, режиссёрлар орасида энг арзон клип суратга олувчи режиссёр Нозим Толипов шекилли.

 

Муҳаммадали Искандаров, режиссёр, оператор:

—   Ҳозирги кунда профессионал клипмейкерлардан Жасур Шаметов, Ёдгор Носиров, Рустам Муродов, Наримон Султонхўжаевлар биринчиликни эгаллаб туришибди. Ўзим суратга олган клиплар ҳақида эса...  Илтимос, шу ҳақда ёзмай қўяқолинг. Мен бу рейтингдан ўз ихтиёрим билан чиқиб кетишни истайман. Мухлисларимиз мени клипмейкер эмас, режиссёр деб тан олишларини хоҳлардим. Тўғри, клиплар суратга олаётганим рост. Лекин бу клиплар менинг кинорежиссёрлик тажрибамни орттириш учун суратга олаётган "мини-фильм”ларимдир. Энг қиммат клипим эса... Бу ҳақда айтмай қўя қолай.


P/S: Узунқулоқ гапларга қараганда эса Муҳаммадали Искандаров суратга олган клипнинг умумий бюджети камида ўн беш, йигирма миллион сўмни ташкил этаркан...

 

Продюсерлар ҳақиқати


Феруза Нодирова, тележурналист,  продюсер:
— Наримон Султонхўжаев, Жасур Шаметов, Ёдгор Носировлар, қимматми арзонми, билмадиму, лекин энг сифатли  клипларни  суратга олишади. Мана ҳозирги кунда Шуҳрат Мавлонов ўзини яхши клипмейкер сифатида очишга ҳаракат қиляпти. Отабек Муталхўжаевнинг энг қиммат суратга олинган клипимиз "Ўзга сайёралик” бўлди. Унга йигирма, йигирма беш миллион сўм сарфланди. Клипни Дилмурод Турдибоев замонавий талабларга жавоб берадиган ҳолда суратга олиб берди. 

 

Дилбар Аҳмедова, продюсер:

—     Бугунги кунда энг қиммат клипларни Наримон Султонхўжаев суратга оляпти. Тасаввури бой, ёш бўлса ҳам ўзига яраша тажрибали. Аммо жуда ҳам қиммат клип суратга олиши боис, ҳозирги кунда чўнтак кўтармаяпти...  Лола Аҳмедова ижодидаги энг қиммат клип унинг "Бахтли севги” қўшиғига суратга олинган. Клип бюджети ўн, ўн икки миллион сўмни ташкил этган.

 

"Даракчи" газетаси томонидан мухлис ва санъаткорлар орасида ўтказилган оғзаки кичик сўровномага кўра энг сифатли клип суратга олувчи режиссёрларнинг қўйидаги рейтинги тузилди. 

 

Демак, рейтинг бўйича:

1. Наримон Султонхўжаев (оператор, продюссер)


2. Жасур Шаметов — (режиссёр, оператор)


3. Ёдгор Носиров — (режиссёр, оператор)


4. Нозим Жумаев — (режиссёр, оператор)


5. "9999” студияси — (Хуршид ва Нодир Собировлар — оператор, режиссёр)


6. Нозим Толипов — (режиссёр, оператор)


7 Сардор Аҳмедов — (режиссёр, оператор)


8. Сарвар Каримов — (режиссёр, оператор)


9. Жавлон Шодмонов — (киноактёр, режиссёр ва оператор)

 

Моҳичеҳра ЭШМИРЗАЕВА 

Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 712 | | Теги: Ўзбек шоу-бизнесидаги энг қиммат кл | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz