SHERLAR.BIZ Payshanba, 19.09.2019, 16:29
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 14 » Ўзбек шоу-бизнес вакиллари она бўлиш арафасида
06:28
Ўзбек шоу-бизнес вакиллари она бўлиш арафасида
Таниқли инсонлар доимо халқ эътиборида бўлади. Таъбир жоиз бўлса, уларни девори йўқ уйга ўхшатиш ҳам мумкин.

Чунки уларнинг ҳар бир хатти-ҳаракати бир зумда одамлар орасида шов-шувга айланиши, овоза бўлиши жуда осон. Шунинг учун ҳам бундай инсонлар бошқаларга қараганда ўзларини кўп нарсадан чегаралашга мажбурлар. Бироқ ОАВ бор экан баъзи сирларни яширишнинг иложиси йўқ.

Ўтган йили ўзбек шоу-бизнесида бир нечта шов-шувли тўйларнинг гувоҳи бўлдик. Ажаб эмас, бу йил ана шу юлдузли оилалардан чақалоқ овозлари янграса. Зеро ҳозирданоқ бунинг шамоллари эсмоқда.

Жумладан, шу йилнинг 1-7 май кунлари "Истиқлол” санъат саройида навбатдаги яккахон концерт дастурини ҳавола этишга тайёргарлик кўраётган хонанда Шаҳзода хонадонидан ҳам янгилик кутилмоқда. Буни унинг кейинги клипларда ортиқча ҳаракатлар қилмаётганидан ҳам сезиш қийин эмас. Айниқса, Шохруххон билан ижро этилган "Шошма" қўшиғига ишланган клипда у кенг этакли кўйлакда намоён бўлди. Шаҳзода чиндан ҳам хомиладор, буни унинг ўзи ҳам тасдиқлаган.

Ўтган йили турмуш қурганлардан бири, "Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Зиёда ҳам фарзанд кутмоқда. Бироқ, кўз тегди чоғи, хонанда яқинда шифохонада бир неча кун даволаниб чиқди. Соғайиб ижодга қайтган Зиёда ўтган ҳафта "Ўзингда ўзинг” номли янги қўшиғига олинаётган клипнинг сўнгги ишларини охирига етказди. Клип апрель ойининг охирларида экран юзини кўради. Дарвоқе хонанда шу кунларда таниқли ҳамкасбларидан бири билан ижро этган дуэт қўшиғини мухлислар эътиборига ҳавола этмоқчи.

Мадина Мумтоз ҳам сўнгги вақтларда ижоддан четлашганининг сабабларини маълум қилди. Актрисанинг айтишича у ҳам фарзанд кутаётган экан. Уни яқинда шаҳар кўчаларида янги "KIA sportage” автомобилида кўришган. Эслатиб ўтамиз хонанда турмуш қурганидан буён машина ҳайдамаётган эди.

Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист Гулсанам Мамазоитова иккинчи фарзандини дунёга келтириш арафасида. Айнан шу сабаб, у Наврўз байрамига бағишланган асосий байрам тантанасида иштирок эта олмади. Буни унинг админстратори ҳам тасдиқлаган. Гулсанам хомиладорлик вақтида бироз тўлишган. Бу унинг шампунь рекламасидаги ролида ҳам яққол сезилган. Эслатиб ўтмиз, унинг тўнғич фарзанди қизалоқ.

darakchi.uz
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 644 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz