Статистика |
Hozirda saytda: 17 Mexmonlar: 17 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 3 » Ўзбек олимлари зилзилани олдиндан айникловчи янги курилма яратишди.
21:43 Ўзбек олимлари зилзилани олдиндан айникловчи янги курилма яратишди. |
Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон сейсмик фаол ҳудудлар сирасига киради. Биргина 1966 йилнинг 26 апрелида Тошкент шаҳрида содир бўлган кучли зилзила ва унинг оқибатлари халқимиз хотирасида ўчмас из қолдирган. Ушбу ҳодисадан сўнг мамлакатимиз олимлари томонидан ҳам ер қимирлашини олдиндан аниқлашга қаратилган чуқур тадқиқотлар олиб борилди ва ҳозирда ҳам бу борадаги изланишлар давом эттирилмоқда. Ўзбекистон Фанлар академия сининг Физика-техника институти «Физика-Қуёш» Илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг бир гуруҳ олимлари томонидан экспериментал қурилма яратилди ва унинг ёрдамида қўлланган Ер қобиғи устида паст энергияли зарядланган зарралар ва нейтронлар оқимининг вақт бўйича ўзгаришини ўрганиш орқали зилзила хавфини қисқа муддатда олдиндан айтиб беришнинг янги усули яратилди. Сўнгги йилларда содир бўлган бир қанча кучли ва сезиларли зилзилалар уни олдиндан аниқлаш усулини шакллантиришда ўзига хос тажриба вазифасини ўтаб берди. Институт илмий ходими Асатилла Мақсудовнинг таъкидлашича, кўтарилаётган долзарб муаммони ечишнинг янги концепциясига кўра ер қимирлашини қисқа вақт ичида аниқлашнинг техник имконияти мавжуд ва бунда космик нурларнинг оқими ва Ер қобиғидаги нейтронлар ҳаракати ўзгаришини ўрганиш долзарб аҳамиятга эга. Тоғ шароитида кузатиш олиб борган Москва давлат университети олимлари ҳам ер қимирлашига тахминан бир сутка қолганда Ер қобиғидаги нейтронлар оқими 2-3,5 баравар ошишини тасдиқлашган. — Янги қурилмамиз ёрдамида ўтган йилнинг июль-ноябрь ойлари ҳамда жорий йилнинг февраль-апрель ойларида кузатиш ишлари олиб борилди, — дейди тадқиқотчи. — Қурилма кузатишлар даврида турли ҳудудларда содир бўлган зилзилалар вақтида нейтронлар ва зарядланган заррачалар оқимининг кескин ўзгаришини қайд этди. Масалан, 2011 йилнинг 19 июлида Тошкент ва Фарғона водийсида юз берган 5 балли зилзила (эпимаркази Қирғизистон тоғларида) вақтида қайд этилган сигнал 1700 ўлчов бирлигини, кейин 20 июлда Япониядаги зилзила вақтида 700 ўлчов бирлигини ташкил этди. Ушбу ер силкинишларидан 2-3 кун олдин ҳисоблагичлар қайд этган сигналлар миқдори бир неча ўн баробар ошиб бориб, ер силкиниши юз берган вақтгача ўсишда давом этди ҳамда ҳодисадан сўнг унинг кўрсаткичи нолинчи даражага тушиб кетди. Сентябрь ойида қурилмамиз ҳеч қандай сигнални қайд этмади ва бу даврда ҳеч қаерда зилзила содир бўлмади. Октябрь, ноябрь ойларида ҳисоблагичлар яна бир неча сигналларни қайд эди ва бу Туркияда 23 октябрь, ҳамда ноябрь ойининг 8-, 10-, 14- ва 24- кунларида содир бўлган зилзилаларда намоён бўлди. 2012 йилда изланишлар яна давом эттирилди ва 5 февралда Қирғизистонда ва 7 февралда Японияда содир бўлган ер силкинишларининг сигналлари ҳисоблагичларда қайд этилди. Олиб борилган ушбу таҳлиллар шуни кўрсатдики, агар содир бўладиган зилзила эпимаркази ўрнатилган қурилмага яқин ҳудудда бўлса, бу кўрсаткич ўзининг энг юқори даражасига кўтарилиши кузатилди. Яъни қайд қилинган сигналлар даражаси қурилма ва зилзила эпимаркази орасидаги масофага ҳам боғлиқ эканлиги маълум бўлди. Олимларимиз яратган мазкур қурилма бошқаларидан фарқли равишда турли детекторлар ёрдамида зарядланган зарралар ва нейтронлар ўзгаришини бир вақтда қайд қилиш орқали ер қимирлашини қисқа муддатда башорат қилиш ишларини мукаммалаштиради. Агар ушбу қурилма ер юзасидаги сейсмик фаол ҳудудларга ўрнатилса ва олинган сигналлар йўналишлари таҳлил этилиб, ўзаро ахборот алмашинуви йўлга қўйилса, содир бўладиган ер қимирлашининг нафақат вақти, балки унинг эпимаркази йўналишини башорат қилиш мумкин. Бу эса сейсмология соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини янада кенгайтириш, соҳага илм-фаннинг кучли мутахассисларини жалб қилиш, олимлар ва амалиётчиларнинг халқаро мақсадли ҳамкорлигини йўлга қўйишни тақозо этади.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 810 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|