SHERLAR.BIZ Shanba, 21.09.2019, 03:59
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 3
Mexmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 29 » Ўзбек мобил операторларидан бепул чексиз интернет. Наҳотки?!
20:55
Ўзбек мобил операторларидан бепул чексиз интернет. Наҳотки?!
Ўзбекистон мобил алоқа бозорида ёлғиз қолган икки катта «ўйинчи» – «Билайн-Ўзбекистон» ва Ucell апрель ойида, кетма-кет, чексиз бепул интернет хизматларини жорий этди. «МТС-Ўзбекистон»нинг банкрот бўлиши кетидан мамлакатда мобил алоқа сифати сезиларли даражада ёмонлашганидан сўнг, чексиз бепул интернет ҳақидаги янгиликлар, албатта, абонентларни хурсанд қилиши керак. «Интернет ҳақидаги блог» – iLike.Uz ҳар иккала мобил алоқа операторининг чексиз бепул интернети ҳақида алоҳида хабар берди. Kun таҳририяти iLike.Uz муҳаррири Алишер Элмуродов томонидан ёзилган ўша хабарларни эътиборингизга битта мақолада ҳавола қилади. «Zo‘r-Zo‘r MegaBit» – кунига 100 сўмлик тўлов эвазига чексиз интернет? (8 апрель, 2013 йил) «Zo‘r-Zo‘r MegaBit» тариф режаси реклама баннери © Beeline.Uz Unitel МЧЖ тижорий директори Дмитрий Григорьевга сўз берамиз: «Бу айнан «Билайн»нинг миллионлаб абонентлари анчадан бери кутган ҳодисадир. «Zo‘r-Zo‘r MegaBit» шартларини ишлаб чиқишда биз бир вақтнинг ўзида интернет-фойдаланувчиларнинг форум ҳамда ижтимоий тармоқлардаги тилакларини ҳам инобатга олганмиз. Эндиликда мижозларимиз интернетда сутка давомида бўлишлари мумкин, чунки 5 мегабайтдан сўнг улар телефон орқали интернетдан бепул фойдалана оладилар» (таъкидлар – iLike.Uz’ники), – манба. 5-мегабайтдан сўнг бепул. Наҳотки, рўёбга чиққан бўлса? Мана, кунига атиги 100 сўмга чексиз интернет! Лекин бу нима: «Zo‘r-Zo‘r MegaBit» тариф режаси шартлари © iLike.Uz (Таржимаси: «Технологик чеклов кунига 25 бепул мегабайтни ташкил этади, шундан сўнг интернет хизмати тариф режасига асосан ҳисобланади. Бепул мегабайтлар кейинги кунга ўтмайди»). Яъни, дастлабки 5 мегабайт пуллик, кейинги 25 мегабайтни эса текинга беришади, текин мегабайтлар тугаганидан сўнг қолган трафик учун яна пул ечиб олаверишади. Кунига фақат 25 (йигирма беш) мегабайт интернетдан бепул фойдаланиш мумкин. Бу, тахминан: – .mp3 форматидаги 4та қўшиқни кўчириб олиш; – YouTube’даги роликнинг ярмини кўриш; – ёки «Одноклассники»да уч соат ўтиришга етади. Сўз навбатини яна Unitel МЧЖ тижорий директори Дмитрий Григорьевга берамиз: «Бу айнан «Билайн»нинг миллионлаб абонентлари анчадан бери кутган ҳодисадир. «Zo‘r-Zo‘r MegaBit» шартларини ишлаб чиқишда биз бир вақтнинг ўзида интернет-фойдаланувчиларнинг форум ҳамда ижтимоий тармоқлардаги тилакларини ҳам инобатга олганмиз. Эндиликда мижозларимиз интернетда сутка давомида бўлишлари мумкин, чунки 5 мегабайтдан сўнг улар телефон орқали интернетдан бепул фойдалана оладилар» (таъкидлар – iLike.Uz’ники). Навбатдаги чексиз мобил интернет. Энди плагиат мазаси билан (28 апрель, 2013 йил) «Cheksiz» тариф режаси реклама баннерининг бир қисми © Ucell.Uz «Билайн» тақдим этган чексиз «Zo‘r-Zo‘r Megabit»дан хурсандчиликларимиз тарқаб улгурмай, Ucell’дан янги чексиз мобил интернет тариф режасини кутиб оладиган вақт келди. Икки оғиз сўз билан айтганда, тариф мазмуни шундай: – Смартфон учун 6,99 доллар тўлаймиз; – чекланмаган тезликда 500 мегабайт интернет оламиз; – 500 мегабайт якунига етиши билан – кейинги трафик сониясига 64 килобит тезликда тақдим этилади. Қайд этиш жоиз, «Билайн»никидан фарқли ўлароқ, Ucell’нинг тариф режаси ҳақиқатан ҳам чексиз. Бироқ бунинг ҳам битта ЛЕКИНи бор: ярим кечасини ҳисобга олмаса, шаҳарда Ucell’нинг 3G сигналини «тутиб олиш» деярли имконсиз. Шундай экан, ҳисоб – дуранг.
Категория: Mobil telfonlar | Просмотров: 709 | | Теги: Ўзбек мобил операторларидан бепул ч | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 1
MASSARI30.04.2013 15:15
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz