Главная » 2013»Yanvar»7 » Ўзбек чегарачилари ўз севгилисини кўриш учун Афгонистон ва Ўзбекистон чегарасидан
01:17
Ўзбек чегарачилари ўз севгилисини кўриш учун Афгонистон ва Ўзбекистон чегарасидан
Ўзбек чегарачилари ўз севгилисини кўриш учун Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида Амударёни сузиб ўтган ёш йигитни ушлашди. Бу ҳақда Lentru нашри СА-NEWS га таянган ҳолда хабар беради.
19 ёшли Абдулназар Саломат исмли қиз билан тасодифан мобил телефон орқали танишиб қолади. Улар бир йилга яқин телефон орқали мулоқот қилишади. Шундан сўнг йигит Ўзбекистонга боришга қарор қилади. Хабарда айтилишича, Абдулназарнинг миллати туркман. У Афғонистоннинг чегарага яқин Балх туманида истиқомат қилади. Чегарачиларнинг қўлига тушган Абдулназар Ўзбекистонга кириш визасини олиш учун қаерга мурожаат қилишни билмаган, шу боис Амударёни баллонда сузиб ўтишга қарор қилган. Чегарани кесиб ўтганидан кейин ўзини маҳаллий чегарачиларга топширган. "Мен дарёни бир ўзим сузиб ўтдим. Қирғоқда қамишлар ўсиб кетган экан. Ярим кун уларни оралаб юрдим. Чегарачини кўрганимдан кейин унинг олдига бордим. Мени ушлаб олишди ва сўроқ қилишди. Улар телефон рақамларини олиб, қиз билан унинг онасини чақиртиришди”, - дейди Абдулназар. Кейин уларни прокуратурага олиб бориб, яна сўроқ қилишган. "Прокурор яхши одам бўлиб чиқди, у мени тинглаб роса кулди ва менга ёрдам берди”, - дейди Абдулназар. Унга бироз вақт Саломат яшайдиган қишлоқда қолишга рухсат беришади, шундан кейингина у уйига, Афғонистонга қайтиб кетади. Яқин кунларда Абдулназар қонуний йўл билан Ўзбекистонга келиб, ўз севгилисига уйланмоқчи, деб ёзади lentru.