Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 13 » Ўзбек чавандозлари Жаҳон кубоги саралаш босқичида иштирок этади
13:26 Ўзбек чавандозлари Жаҳон кубоги саралаш босқичида иштирок этади |
Шу йилнинг 13-15 сентябрь кунлари Тошкент вилоятида от спорти бўйича жаҳонкубогининг Марказий Осиё лигаси III саралаш босқичи бўлиб ўтади. Халқаро от спорти федерацияси (FEI) шафелигида Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллийолимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз от спорти федерацияси томонидан ташкил этилаётган мусобақада юртимизспортчилари билан бирга Россия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон каби мамлакатлардан эллик нафаргаяқин спортчи ғолиблик учун куч синашади. 1998 йилдан буёнўтказиб келинаётган от спорти бўйича жаҳон кубогининг Марказий Осиё лигаси саралаш босқичларидачавандозларимиз ўн олти марта шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олган. Мусобақа доирасидаўтказиладиган “Миллатлар кубоги” жамоавий беллашувларида эса мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари ўн бешмаротаба зафар қучган. 2012 йили Тошкент вилоятида ўтказилган отспорти бўйича жаҳон кубогининг Марказий Осиё лигаси дастлабки саралаш босқичи – Гран-при баҳсларидатажрибали чавандозимиз Владимир Шмелёв олтин медални қўлга киритган. Жорий йил Қозоғистоннинг Остонашаҳрида ўтган Марказий Осиё лигаси иккинчи саралаш босқичида Умид Комилов биринчи ўринни эгаллади. Бўстонлиқ туманидаги халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган“Аллюр” от спорти клубида ўтказиладиган мусобақанинг шахсий беллашувларида чавандозлар конкур –тўсиқлардан от сакратиш йўналиши бўйича баҳслашади. Мусобақа доирасида анъанавий “Миллатлар кубоги”жамоавий баҳслари ҳам ўтказилади. Ўзбекистон 100 дан зиёддавлат от спорти федерацияларини бирлаштирган Халқаро от спорти федерациясига 1993 йилда аъзо бўлган.
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 769 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|