SHERLAR.BIZ Dushanba, 23.12.2024, 19:34
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 29 » Ўзбек аёллари француз аёли нигоҳида
20:19
Ўзбек аёллари француз аёли нигоҳида

Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академияси, "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси билан ҳамкорликда "Ўзбек аёллари француз аёли нигоҳида” деб номланган фотокўргазма ташкил этилди.

Франциялик тадқиқотчи олима Фредерик Бопертюи-Брессанд олган суратлардан иборат мазкур кўргазманинг очилишига турли вазирлик ва идоралар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган диломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижлик меҳмонлар таклиф этилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг ўринбосари Жалолиддин Миртожиев, Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Франсуа Готье ва бошқалар Ўзбекистон-Франция алоқалари барча соҳада, жумладан, санъатда ҳам изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. Францияда ўзбекистонлик ижодкорлар ўз асарларини кенг намойиш этмоқда, француз санъаткорлари мамлакатимиздаги халқаро кўргазма, биеннале ва фестивалларнинг мунтазам иштирокчиларидир.

Ўттиз йилдан буён Ўзбекистон тарихи, қадриятлари, маданияти ва санъатини изчил ўрганиб келаётган франциялик тарихчи Фредерик Бопертюи-Брессанд Париж шаҳрида тузилган Темурийлар маданияти ва санъатини ўрганиш ассоциациясининг асосчиларидан биридир. Ҳозир Фредерик хоним мазкур уюшманинг бош котиби ҳамда "La Timuride” журналининг бош муҳаррири сифатида фаолият юритмоқда.

Миллий маданиятимизнинг Франциядаги фаол тарғиботчиси бўлган бу аёл Ўзбекистоннинг шу мамлакатдаги элчихонаси билан ҳамкорликда юртимиз рассомларининг кўргазмалари, мумтоз қўшиқларимиздан иборат концертлар, турли маърифий тадбирларни ташкил этишда жонбозлик кўрсатмоқда. Фредерик хоним юртимиз тарихи, маданиятига, жумладан, Мирзо Улуғбек ҳаёти ва фаолияти, Самарқанд шаҳрининг жаҳон цивилизациясидаги ўрни ва аҳамиятига оид альбомлар, китоблар, мақолалар чоп этган.

– Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти ва санъати ғоят бой ва мафтункордир, – дейди Ф.Бопертюи-Брессанд. – Юртингизга бўлган чексиз меҳр-муҳаббатимнинг ўзига хос ифодаси бўлган ушбу кўргазмада ўзбек аёлининг камтарлиги, самимийлиги, зоҳирий ва ботиний гўзаллигини, Ватанга, фарзандга, оилага бўлган меҳрини, шу билан бирга қатъияти, матонати, меҳнатсеварлиги, ижтимоий фаоллигини акс эттиришга ҳаракат қилдим.

Кўргазмадан француз олимасининг Ўзбекистон хотин-қизлари ҳаёти акс эттирилган кўплаб фотосуратлари ўрин олган.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 814 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz