Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон ҳамда Ливан терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш учрашуви ниҳоясига етди. Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, Ўзбекистон футболчиларининг ғалабаси билан якунланди.35 минг мухлис билан тўлиб-тошган стадионда мамлакатимиз термаси ўта муҳим ва қийин ғалабани қўлга киритди. Ягона гол 64-дақиқада Сервер Жепаров томонидан чиройли тарзда киритилди. Ўйин кескин курашлар остида ўтди. Ниҳоят, футболчиларимиз устунликни сақлаб қола олишди.
Ғалаба муборак азиз дўстлар!
Ўйин тафсилотларига бироздан кейин батафсил тўхталиб ўтамиз.
ЖЧ-2014 саралаши, 7-тур Ўзбекистон - Ливан — 1:0 Гол: Сервер Жепаров (64) Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Артём Филипосяп, Анзур Исмоилов, Шоҳруҳ Гадоев, Санжар Турсунов, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Жасур Хасанов, Сервер Жепаров, Улуғбек Бақоев. Ливан: Аббос Хасан, Мутоз Жоунайди, Муҳаммад Чамас, Хасан Чайто, Муҳаммад Ҳайдар, Аббос Атви, Хайтам Фаур, Волид Исмоил, Али Ҳаммом, Аднан Ҳайдар.
|