SHERLAR.BIZ Payshanba, 25.04.2024, 11:14
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Avgust » 22 » “Ўш садоси” бош муҳаррири икки йилга кесилгани айтилмоқда
09:32
“Ўш садоси” бош муҳаррири икки йилга кесилгани айтилмоқда
Ўшда саксон бир йилдан бери ўзбек тилида чоп этиб келинаётган “Ўш садоси” вилоят газетаси бош муҳаррири Муҳаммадсоли Исмоилов Қорасув туман суди ҳукми билан шартли равишда икки йилга кесилди. Муҳаррир 2010 йилнинг июнь ойида бедарак йўқолган ўзбек миллатига мансуб маҳалладошини ўғирлаганликда айбланган эди.

Муҳаммадсоли Исмоиловга ҳукм ўқилгани тўғрисида Ўшдаги “Эдвокаси” инсон ҳуқуқлари маркази баёнот тарқатди:

-Ўш вилоят “Ўш садоси” газетаси бош муҳаррири Муҳаммадсоли Исмоилов Қорасув туман суди томонидан икки йилга шартли равишда кесилди. Исмоилов билан бирга судланган Убайдулла Абдуллажонов ҳам икки йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилинди. Улар уй қамоғида сақланишаяпти. Суднинг қарори 10 кундан кейин кучга киради. Суд ҳукми юзасидан аппеляция аризаси бериладими ёки йўқми, бу масала айни пайтда ўрганилмоқда, - дейилади “Эдвокаси” маркази баёнотида.

Муҳаррир 2010 йилнинг июнь ойида бедарак йўқолган ўзбек миллатига мансуб маҳалладоши – Имомота маҳалласида яшаган Анвар Маҳмудовни ўғирлаганликда айбланиб, шу йилнинг 31 мартида ҳибсга олинган эди. Кейинроқ у суд ҳукми билан тергов жараёни якунлангунига қадар очиқда қолдирилган.

Анвар Маҳмудовнинг хотини Ҳожар Маҳмудова бир қатор маҳалладошлари, жумладан, Муҳаммадсоли Исмоиловни эрини ўлдирганликда айблаб, март ойида Ўш милициясига ариза билан мурожаат қилган.

Муҳаммадсоли Исмоилов, унинг қариндошлари, ҳамкасблари ва адвокатлари бу борада журналистлар билан суҳбатлашишдан бош тортмоқда. Ҳамкасбларнинг билдиришича, Муҳаммадсоли Исмоиловга нисбатан чиқарилган ҳукм билан ҳали ҳеч ким танишиб улгурмаган, бу ҳукм ёзма шаклда ҳозирча Исмоиловга ҳам берилмаган.

Бундан аввалроқ Муҳаммадсоли Исмоиловнинг рафиқаси Зоҳидахон, “Ўш садоси” газетаси ходими Санталатхон Файзуллаева, Имомота маҳалласи аҳолиси Озодлик радиосига Муҳаммадсоли Исмоиловга нисбатан тухмат қилинаётгани ҳақида гапирган эдилар.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги эса бу ишда ҳеч қандай миллатчилик йўқлигини, Қирғизистондаги энг "оқсақол" газета раҳбарига нисабатан очилган жиноят иши "унинг миллати ва касбий фаолияти билан боғлиқ эмас"лигини билдирган.
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 638 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz