Тошкентда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14 август куни иккига бўлинган ҳолда ўртоқлик учрашувини ўтказди.
«ЖАР» стадионида кечган ўртоқлик учрашувида терма жамоаларнинг бирига Миржалол Қосимов бош мураббийлик қилган бўлса, иккинчи терма жамоага Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев мураббийлик қилди. Унда Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги жамоа йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, барча учала голга, миллий терма жамоа сафида майдонга тушган Жамшид Искандеров муаллифлик қилди. Эслатиб ўтамиз, Миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов мазкур йиғинга жами 26 нафар футболчини таклиф этган.
Ўртоқлик учрашуви 14 август, чоршанба Ўзбекистон (Қосимов жамоаси) – Ўзбекистон (Мусаев жамоаси) – 3:0 Голлар: Жамшид Искандеров (17, 30, 72) Ўзбекистон (Қосимов жамоаси): Александр Лобанов, Артем Филипосян, Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев, Жасур Ҳасанов, Жаҳонгир Абдумўминов, Олег Зотеев, Жамшид Искандеров, Жасур Ҳасанов, Дилшод Жабборов, Отабек Исроилов. Захирадагилар: Элдор Суюнов, Салим Мустафоев, Диёр Туроп Ўзбекистон (Мусаев жамоаси): Санжар Қувватов, Шохруҳ Гадоев, Дилшод Жўраев, Акмал Шорахмедов, Сардор Раҳмонов, Владимир Козак, Шерзод Каримов, Садриддин Абдуллаев, Сардор Рашидов, Иван Нагаев, Игорь Сергеев. Захирадагилар: Асилбек Омонов, Аббос Махсталиев, Алибобо Раҳматуллаев.
Шунингдек, куни кеча Осиё терма жамоалари ҳам ўртоқлик ўйинларини ўтказишди. Япония термаси ўз майдонида Уругвайга 2-4, Ироқ эса Чилиги 0-6 ҳисобида мағлубиятга учради, Жанубий Корея эса перу билан дуранг ўйнади.
|