Москванинг "Спартак" клуби бош мураббийи Валерий Карпин "Бунёдкор"га қарши ўтказилган назорат учрашуви борасидаги фикрларини билдириб ўтди. Ушбу ўйинда москваликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. "Агарда жамоаларнинг айни вақтдаги ҳолатини инобатга оладиган бўлсак, биринчи бўлимни идеал тарзда ўтказдик. Айниқса ҳимояда рақибда умуман имконият бўлмади. Футболчиларимиз уларни дарвозага яқин йўлатмадилар. Машғулотлар вақтида ишланган қўлланмалар тўкис бажарилди. Ҳужумда эса яна гол уришимиз мумкин эди. Умумий қилиб айтганда биринчи бўлимдан кўнглим тўлди. Иккинчи бўлимда майдонга ўринбосарлар таркиби тушди десак ҳам бўлади. Бу футболчиларнинг савияси бошқача экани тушунарли. Аммо уларнинг ўйинидан ҳам кўнглим тўлди. Энг бўлмаганда берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилдилар. Дзюба учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлди деган гапга қўшиламанми? Бундай дея олмайман. У одатий, рисоладагидек ўйнади. Тўғри, гол урди, аммо ўша вазиятда бошқалар ҳам яхши ўйнадилар", дейди Карпин. Манба: www.championat.com