Главная » 2013»Fevral»5 » "Ўргимчак одам" 28 дақиқада Кубадаги энг баланд бинога чиқди
15:16
"Ўргимчак одам" 28 дақиқада Кубадаги энг баланд бинога чиқди
"Ўргимчак одам" номини олган француз Алан Робер ўзининг 2013 йилдаги илк маррасини забт этди. Кеча у Кубадаги "Гавана Либре" меҳмонхонасига чиқишнинг уддасидан чиқди. Бинонинг баландлиги 126 метр бўлиб, у Куба пойтахтининг энг гавжум Ведадо туманида жойлашган. Ҳеч қандай ҳимоядан фойдаланмаган алпинист галдаги маррани 28 дақиқада забт этди. Буни икки мингга яқин маҳаллий аҳоли ва ҳорижий сайёҳлар бнвосита кузатиб туришди. Йигирмага яқин полициячи ён- атрофни назорат қилди. 27 қаватли "Гавана Либре" биноси 1958 йилда қурилган бўлиб, ҳозир ҳам шаҳардаги энг баланд бино ҳисобланади. 1959 йилгача меҳмонхона "Гавана Хилтон" деб номланган ва дунёдаги энг яхши меҳмонхоналар ўнталигидан жой олиб келган. "Йўлим қанчалик машақатли бўлмасин унга содиқ бўлдим. Мен шунчаки чиройли формада қолишни ва чўққиларни забт этиш каби орзуимни рўёбга чиқаришни истайман", — дейди Робер журналистларга берган интервьюсида. Гаванага ўтган ҳафта етиб келган спортчи бунинг учун хукуматдан рухсат олган. Вазни 50 кило, бўйи 164 см келадиган альпинист учун ушбу марра у қадар қийинчилик туғдирмади. Сабаби 50 ёшли Робер дунёдаги 70 та осмонўпар биноларни забт этиб бўлган, Эйфель минораси, Манхеттендаги "Эмпайр-стейт- бюлдинг" биноси шулар жумласидандир. 2011 йилда Робер олти соат ичида дунёдаги энг баланд иншоотлардан бири - 828 метрли Дубайдаги "Бурдж Халифа"ни ҳам забт этган эди.