Главная » 2013»Sentyabir»10 » Қўнғиротда йилига 10 минг тонна туз ишлаб чиқарадиган линия ишга тушади
19:29
Қўнғиротда йилига 10 минг тонна туз ишлаб чиқарадиган линия ишга тушади
Марказий Осиёда ягона бўлган “Қўнғирот сода заводи” унитар корхонасидакальцийлаштирилган сода ишлаб чиқаришни яна 100 минг тоннага кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Бу вазифаларни амалга оширишда “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси биланХитойнинг “СИТИК” корхонаси ўртасида ушбу давлатнинг 81,7 миллион АҚШ долларилик имтиёзли кредити ҳисобига2013-2015 йилларда корхонада маҳсулот ишлаб чиқаришни йилига 100 минг тоннадан 200 минг тоннага етказиш бўйичашартнома имзоланди. Корхонада жорий йилдан сифатли йодланганош тузи ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Хомашё корхона яқинидаги “Қораумбет” туз конидан олинади. – Янги маҳсулотни жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб ишлабчиқаришни режалаштирганмиз, – дейди корхона раҳбари Рашид Ёқубов ЎзАга берган интервьюсида. – Бу лойиҳаниамалга ошириш учун барча тайёргарлик ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Янги цехимизда йилига 10 минг тоннайодланган ош тузи ишлаб чиқариб, қадоқланган ҳолда аҳолига тақдим этамиз. “Қўнғирот сода заводи” унитар корхонасида амалга оширилаётган бу лойиҳа натижасида 35нафар маҳаллий ёшлар иш билан таъминланади.