Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 31 » Ўлкамизда ҳафта бошида қор ёғиши кутилмоқда
20:06 Ўлкамизда ҳафта бошида қор ёғиши кутилмоқда |
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғиши кутилмайди. Шамол шарққа томон 7-12 метр/сония тезликда эсади. 1 апрель куни кечаси ҳарорат – 2 +3 даража атрофида бўлади, кундузи 5-10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 2 апрель куни кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. 3-4 апрель кунлари кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи ҳарорат 12-17 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан шарққа томон 7-12 метр/сония тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 1 апрель куни кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. 2 апрель куни 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 3-4 апрель кунлари кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради. 1 апрель куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин, баъзи туманларда эса ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. 2-4 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан шарққа томон 7-12 метр/сония тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 1 апрель куни кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 2-3 апрель кунлари кечаси 2-7 даража илиқ бўлади, баъзи ҳудудларда ҳаво ҳарорати -0-2 даражагача тушиб кетади, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 4 апрель куни кечаси эса 5-10 даража илиқ бўлади, кундузи ҳаво ҳарорати + 15+20 даражагача етади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ёмғир ёғмайди, бироқ ҳаво булутли бўлади. Шамол шарққа 7-12 метр/сония тезликда эсиб туради. Ҳаво ҳарорати 1 апрель куни кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 2-3 апрель кунлари кечаси 2-7 даража илиқ бўлса, кундузи ҳаво ҳарорати 13-18 даражагача кўтарилади. 4 апрель куни кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради. 1 апрель куни айрим ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи ҳудудларда қор ёғиши эҳтимоли бор. 2-4 апрель кунлари ёмғир ёғмайди. Ғарбдан шарққа томон 7-12 метр/сония тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати 1 апрель куни кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. 2-3 апрелда кечаси 2-7 даража илиқ бўлади, жойларда ҳаво ҳарорати 0-2 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 4 апрель куни кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгарувчан бўлади. 1-2 апрель кунлари ёмғир ёғиб ўтиши мумкин. 1 апрель куни қор кўчиши хавфи бор. 3-4 апрелда ёмғир ёғмайди. Ғарбдан шарққа томон 7-12 метр/сония тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
darakchi.uz
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 746 |
| Рейтинг: 5.0/13 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|